Telegram 5.15: янгиланган профил, атрофдагиларни топиш ва Валентин кунига анимацияли эмодзилар!

  •   DiMaX
  •  1600
  •  14.02.2020 15:06

Telegram 5.15: янгиланган профил, атрофдагиларни топиш ва Валентин кунига анимацияли эмодзилар!

Оммабоп мессенжер – Telegram жамоаси унинг янгиланган мобил иловасини тақдим этди. Telegram 5.15 версиясидаги асосий ўзгаришларга бир назар соламиз.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Telegram ўз криптовалютаси ҳақида расман изоҳ берди – TON ва Gram билан батафсил танишамиз!

Профилларни кўриш осонлашди

Telegram 5.15 талқинидаги муҳим янгиланишлардан бири профил саҳифасининг янгиланишидир. Унда энди фотосуратлар, видеолавҳалар ва эълон қилинган ҳаволаларни кўриш осонлашган. Шунингдек, янги профил катта аватарка билан ажралиб туради.

Энди исталган кишининг профилини очганингизда, унинг оммавий материаллари биратўла профилнинг ўзида кўрсатилади. Суратни катталаштириб кўриш учун профилни пастга тортиш керак.

ЎҚИНГ: Telegram’да ўз-ўзидан ғойиб бўлувчи расм ёки видео жўнатамиз

Атрофингизда кимлар бор?

Яна бир асосий янгилик эса кишиларни излаш бўйича People Nearby 2.0 функциясидир. Янги дўстлар топиш учун сиз ўз профилингиз ўзингизга яқин атрофда бўлган кишиларга кўрсатилишига рухсат беришингиз керак. Бунинг учун «Контакты» менюсидаги «Найти людей рядом» бандига кирасиз:

Мультимедиа файлларини тезкор кўрамиз

Энди мессенжерда фотосуртларни варақлш учун чап ёки ўнг бурчакка тегиниш кифоя.

Агарда чатда суҳбатдошнинг фотосуратига боссангиз, илова уни биратўла каттайтириб кўрсатади.

ЎҚИНГ: «Группага одам қўш ва пул ишла»: интернет-фирибгарларнинг янги туридан сақланинг!

Анимацияли эмодзилар кўпайди

Бундан ташқари, Telegram дастурчилари Валентин кунига бағишлаб янги анимацияли эмодзиларни қўшишган ва яна бир қатор майда яхшилаш ишларини амалга оширишган.

Telegram 5.15 талқинини Android-девайсларга ушбу ҳавола, iOS-қурилмаларга эса мана бу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Сиз узоқ кутган функция Telegram’га яқин орада қўшилади!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!