Telegram 5.8 талқинида геочатлар ва бошқа янги имкониятларни қарши олинг!

  •   DiMaX
  •  3313
  •  24.06.2019 09:08

Telegram 5.8 талқинида геочатлар ва бошқа янги имкониятларни қарши олинг!

iOS ҳамда Android тизимлари учун ишлаб чиқилган барқарор Telegram иловаси янгиланди. Унда энг кутилган имкониятлардан бири геочатлар, яъни айни дамда жойлашувига кўра яқин атрофдаги кишиларни топиш ва ўзаро ёзишиш бўлди.

ЎҚИНГ: Telegram’да икки босқичли аутентификация ҳимоясини бузиб бўладими?

Геочатларнинг яхши жиҳатларидан бири – бунда мулоқот учун ўз контактларингизни ёки телефон рақамингизни тақдим этишингиз шарт эмас. Мазкур янги функциядан фойдаланиш учун илованинг менюсидаги «Контактлар» – «Контакты» бўлимига кириб, «Шу атрофдаги кишиларни топиш» – «Найти людей неподалеку» бандини танлайсиз. Кейин эса геолокация бўйича радиусни белгилайсиз – 100 метрдан 6 километргача.

Геочатга қўшиш мумкин бўлган кишиларнинг сони чекланмаган, шунингдек, унга бошқалар манзили орқали тезкор қўшилиши учун ҳавола ҳам яратиш имкони мавжуд. Чатга қўшилган фойдаланувчилар ундаги ёзишаётган кишиларнинг рўйхатини ҳам кўра олишади. Геочатдаги суҳбатларда махфийлик созламалари ҳам худди шахсий ёзишмалардаги кабидир: ўз профилингиз бош суратини бошқалар кўришини, шунингдек, бошқаларга йўналтирилган хабарларда исмингиз орқали аккаунтингизга ўтишларини тақиқлай оласиз.

Агар геочат очиқ тарзда бўлса, бунда ундаги ёзишмаларни истаган киши кўриши, чатга қўшилиши ва ёзиши мумкин. Бордию ёпиқ (махфий) геочат ташкил этилса, у ҳолда мазкур ёзишмага фақат махсус таклифнома-ҳавола орқали кириш, кўриш, ёзишиш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Паролингиз ўғирланганини янги Telegram-бот орқали текшириб кўринг!

Telegram 5.8 версиясида, геочатлардан ташқари қуйидаги имкониятлар тақдим этилган:

Энди исталган фойдаланувчини (яъни, уларнинг телефон рақамларини билмасангиз ҳам) ўз контактларингиз қаторига қўша оласиз.

Гуруҳли чатлар ва каналларга эгалик ҳуқуқини, тўлиқ маъмур (администратор) сифатидаги барча ваколатларни тўлалигича бошқа фойдаланувчига топширишингиз мумкин.

Муайян бир чатларда хабарларни аввалдан кўриш (билдиришнома келганида хабар матни акс этиши)ни чеклаш мумкин. Шунингдек, «Билдиришномалардаги истиснолар» – «Исключения уведомлений» бўлимига «Қидирув» («Поиск») ҳамда «Барчасини ўчириш» («Удалить все») жиҳози қўшилган.

Юқоридаги функциялардан баҳраманд бўлиш учун, Telegram 5.8 талқинидаги иловани iOS тизимли гаджетлар эгалари мана бу, Android-девайслар соҳиблари эса мана бу ҳаволалар орқали янгилаб (ёки ўрнатиб) ўрнатиб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’даги шубҳали каналларга «фирибгарлик» ёрлиғи қўйила бошлади. Рўйхатда Ўзбекистоннинг канали ҳам бор!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!