Telegram 6.3 талқинида чиқди: янгиланишлар билан танишамиз!

  •   DiMaX
  •  2451
  •  27.07.2020 12:58

Telegram 6.3 талқинида чиқди: янгиланишлар билан танишамиз!

Ўзбекистонда жуда оммабоп бўлган Telegram мессенжери янгиланиб, 6.3 талқинида тақдим этилди. Жамоанинг бу ҳақдаги расмий мақоласини Telegram Uzbekistan канали ўзбек тилига ўгириб чиқарган.

ЎҚИНГ: Telegram учун стикерларни энди сурат ёки матнлардан ўзингиз смартфонда ясай оласиз!

Бу янгиланиш Профил видеолари билан бир қаторда Яқин-атрофдаги одамлар функциясига киритилган янгиликлар, ҳар бири 2 гигабайтгача бўлган файлларни чексиз улашиш, чатлар рўйхати ва билдиришномаларингиз учун кичик эскизлар, гуруҳ статистикаси ва бошқа кўплаб янгиликларни тақдим этади.

Профил видеолари

Энди статик расм ўрнига саҳифангизга видео юклашингиз ҳамда ундан исталган кадрни чатларда кўрсатиладиган расм сифатида танлашингиз мумкин. Ҳаракатланаётган вақтингизни видеога олинг ёки худди Гарри Поттердаги сеҳрли сурат каби одамларга кўз қисинг ва қўлингизни силкитинг.

Telegram: Свитерни боғлаш қобилиятларингизни намойиш қилиш учун биринчи рақамли илова.

Худди сиз юклайдиган исталган видео каби медиафайл таҳрирлагич сизга сифатни яхшилашга ёки ўзингизни анимацияли стикерлар билан безатишга ёрдам беради.

Кайфиятингиз ўзгарганда «Асосий сифатида ўрнатиш» тугмасини босиб, тезда аввалги расм ёки видеога қайтаришингиз мумкин. Вақтни ортга қайтариш ва абадий ёш бўлиб қолишга жуда мос келади.

Силлиқ тери эффекти

Олд камера ёрдамида олинадиган ҳар қандай расм ёки видео медиафайл таҳрирлагичда терини силлиқлаш функциясига эга бўлади. Лекин, бу сизга бетакрор кўриниш учун керак эмас, сиз бусиз ҳам бетакрорсиз.

Яхшиланган «Яқин-атрофдаги одамлар»

Профил видеолари янги одамлар билан танишишни ўнлаб марта қизиқарлироқ қилади ва биз шу сабабли Яқин-атрофдаги одамлар бўлимини яхшиладик.

Кишилар ушбу бўлим орқали сизга боғланганида, улар сиздан қанча масофада эканлигини кўрасиз. Яқин-атрофдаги кимдир билан суҳбатни бошлаганингизда, Telegram суҳбатни бошлаш қулай бўлиши учун саломлашув хабарини таклиф қилади. Яхшиямки, барча стикерларимиз киришувчандир.

Telegram-чатларингидаги барча одамлар сиздан 1,5 метр узоқликда бўлишлари кафолатланган.

Одамлар янги жасур дунёга қадам қўяр экан, янги дўстлар орттириш ва стикерлар тўпламларингизни таққослашнинг айни вақти. Контактлар > Яқин-атрофдаги одамлар> рукнига киринг ва «Мени кўринадиган қилиш» бандини ёқинг.

ЎҚИНГ: ИИВ огоҳлантиради: Telegram’да тарқалаётган вирусли дастурдан эҳтиёт бўлинг!

Кичик эскизлар

Ҳеч кирувчи расм шунчаки яна битта мем ёки сиз кутаётган селфи эканлигига қизиққанмисиз? Янги чат эскизлари ёрдамида хабарда қандай медиафайл мавжудлигини дарҳол билиб олинг.

Янги эскизлар билдиришномалар ва хабарлар қидируви натижаларида ҳам пайдо бўлади.

Разм солишлар ҳақида яна бироз, чатни очмасдан хабарларга разм солиш учун профил расмини босиб туришингиз мумкин. Бундай имконият 2018 йилда пайдо бўлган эди, лекин интуитсиямиз у ҳақида шу ерда ва ҳозир эслатишимиз кераклигини билдирди.

Контакт эмаслардан янги чатларни фильтрлаш

Яқин-атрофдаги одамлар ва 200 000 аъзогача гуруҳлар ёрдамида суҳбат қуриш учун ҳар доим кимнидир топишингиз мумкин. Жамоат арбобларида баъзан аксинча муаммо бўлади ва улар оладиган эътиборни камайтиришни хоҳлашлари мумкин – биз буни ҳал қилдик.

Агар кўплаб хабарлар олаётган бўлсангиз, контакт эмаслардан янги чатларни автоматик равишда архивлаш ва сукут қилиш учун Махфийлик ва хавфсизлик созламаларида янги алмаштиргични синанг. Исталган пайтда бу чатларга Архив жилдидан киришингиз ва битта босиш билан асосий чатлар рўйхатига қайтаришингиз мумкин.

Кириш фақат таклиф билан

ЎҚИНГ: Telegram’да ишкал: Каналлардаги кўришлар кўрсаткичига нима бўлди?

Гуруҳ статистикаси

500 нафардан ортиқ аъзога эга катта гуруҳлар эгалари фаолияти ва ўсиши ҳақидаги чиройли батафсил графикларни кўришлари мумкин. Гуруҳ статистикаси хабарлар сони ва хабарларида ўртача қанча белги мавжудлигига кўра энг фаол аъзолар рўйхатини ҳам кўрсатади.

Айтганча, Канал статискасини олиш учун минимал сондаги фойдаланувчилар ҳам 500 нафарга камайтирилди. 🎉 Биз яқин келажакда гуруҳ статистикасига 100 нафар ёки ундан кўпроқ аъзоли барча гуруҳлар администраторлари учун кириш имкониятини яратмоқчимиз.

Android учун янгиланишлар

Android учун иловада мусиқа плеери янги иконкалар ва кенгаювчи тароналар рўйхати билан дизайни янгиланди. Тароналарни такрорлаш, аралаштириш ва тескари тартибда ижро этиш учун чап томондаги тугмани босинг, шунда плейлистингиз сиз билан худди ойда юриш рақсини ижро этади.

Хабарларни киритиш майдончаси узун хабар тераётганингизда равон катталашиб боради. Видео таҳрирлагич энди вертикал видеога олаётганингизни беркитишда ёрдам бериш учун видеоларни қирқиш ва айлантириш имконини беради.

Энди сизда вертикал видео олаётганингизни ҳеч ким топа олмаслиги учун барча керакли воситалар бор

ЎҚИНГ: Telegram мессенжерининг Android-иловасида яширин фойдали функция топилди

Telegram Desktop’да бир нечта аккаунт

Telegram энди аккаунтингиздан чиқмасдан 3 тагача телефон рақамлари орасида алмаштириш имконини беради. Мобил қурилмалар фойдаланувчиларимиз ушбу функциядан 2017 йилдан буён фойдаланишмоқда ва энди уни бир нечта платформали Telegram Desktop ҳам қўллаб-қувватлайди.

Telegram Desktop’да аккаунтлар орасида алмаштириш

Ҳар доимгидек, бу телефонингизга фаол уланишни талаб қилмайди – барча иловаларимиз тўлиқ мустақил.

Янги анимацияли эможилар

Бизнинг анимацияли эможилар армиямиз ўсишда давом этмоқда (эслатма: каттароқ бараклар қуринг). Улардан бирини 👇 чатда олиш учун шунчаки битта эможили хабар юборинг ва унинг жонланишини томоша қилинг.

Эҳтиёт бўлинг, улардан биттаси тишлаб олади, лекин сизга қайси бирилигини айта олмаймиз.

Агар интерактив бирор нарса қидираётган бўлсангиз, гол ура олишингизни синаш учун исталган чатга битта ⚽️ эможисини юборинг.

Йирик файллар

2014 йилдан буён, Telegram ҳар бири 1,5 ГБ гача бўлган файлларни юбориш имконини берар эди. Бу 16 МБга (негадир хаёлга келувчи умуман тасодифий рақам) нисбатан 93 марта каттароқ.

Энди Telegram фойдаланувчилари ҳар бири 2 ГБ гача бўлган исталган турдаги ва чекланмаган миқдордаги файлларни юбориши мумкин.

Ҳозирча шулар. Биз йилнинг ўртасидамиз ва ортимизда саккизта катта янгиланиш, олдимизда эса узоқ кутилган функциялар. Кузатиб боринг!

2020 йил 26 июль,

Telegram жамоаси

ЎҚИНГ: Telegram’га шу ойдаёқ видеоқўнғироқ, сўнг эса яна бир функция қўшилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!