Telegram 7.4 чиқди: бошқа мессенжерлардан чатларни кўчириш ва кўплаб янги имкониятлар

  •   DiMaX
  •  3357
  •  29.01.2021 11:11

Telegram 7.4 чиқди: бошқа мессенжерлардан чатларни кўчириш ва кўплаб янги имкониятлар

Кечагина биз Telegram платформасига WhatsApp ва бошқа мессенжерлардаги ёзишмалар тарихини импорт қилиш имкони қўшилаётгани ҳақида ёзган эдик. Юртимизда ўта оммалашган бу платформа энди янгиланиб, шу ва бошқа функцияларга эга бўлди.

ЎҚИНГ: Ўн бешта мессенжерни бирлаштирувчи илова чиқди: Telegram, Twitter, Skype – барчаси биттада!

Telegram’нинг шу ҳақдаги расмий мақоласини Telegram Uzbekistan ўзбек тилига ўгириб эълон қилган:

Жорий йилнинг январь ойида 100 миллиондан ортиқ янги фойдаланувчилар эркинлик ва махфийликни танлаб Telegram’да рўйхатдан ўтдилар. Бугундан бошлаб Telegram’га ўтиш янада осонлашди, чунки сиз ёзишмаларингиз (чатларингиз) билан видолашишингиз шарт эмас.

Энди сиз бошқа иловалардан хабарлар, фотосуратлар, видеолар ва ҳужжатларни Telegram’га ўтказишингиз мумкин — масалан, WhatsApp, Line ва KakaoTalk. Бу имконият шахсий чатлар ва гуруҳлар билан ишлайди:

iOS’даги WhatsApp’дан чатни ўтказиш учун фақат контакт ёки гуруҳ ҳақидаги маълумотлар саҳифасини очиш, «Чатни экспорт қилиш»ни босиш ва «Улашиш» менюсидан Telegram’ни танлаш кифоя.

Android қурилмаларида эса WhatsApp’даги чатнинг ичида «⋮» → «Қўшимча» → «Чатни экспорт қилиш»ни босиб, сўнг «Улашиш» менюсидан Telegram’ни танлаш лозим:

iOS’даги WhatsApp’да маълумотларни чатлар рўйхатидан тўғридан-тўғри экспорт қилишингиз мумкин. Чатни чапга суринг ва «...» → «Чатни экспорт қилиш»ни танланг.

Кўчаётганда жойни тежаш

Telegram’га ўтказилган ёзишмалар телефонингизда деярли ҳеч қандай қўшимча хотирани эгалламайди. Эски мессенжерлардан фарқли ўлароқ, Telegram сизга суҳбатдаги хабарлар ва фотосуратларни қурилмангизда сақламасликка имкон беради. Шу билан бирга, сиз барча хабарлар, фотосуратлар, видеолар ва ҳужжатларни исталган вақтда кўришингиз ва юклаб олишингиз мумкин.

Сиз созламаларда: «Маълумотлар ва хотира» → «Хотирадан фойдаланиш» бўлимида хотирани тозалашингиз ва дискдаги эгаллаш мумкин бўлган жой ҳажмини чеклашингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Twitter’да аккаунт очиш шартмас – у ердагиларни Telegram орқали кузата оласиз!

Янада кўпроқ махфийлик

Сизнинг маълумотларингиз — бу сизнинг ишингиз. Шу сабаб, Telegram фойдаланувчилари нафақат хабарлар тарихини экспорт қилишлари, балки исталган вақтда барча ёзишмалар иштирокчилари учун хабарларни ўчиришлари мумкин.

Бундан буён сиз ўзингиз яратган махфий чатларни, гуруҳларни, шунингдек Telegram’даги қўнғироқлар тарихидаги қайдни икки томон учун ўчиришингиз мумкин.

Telegram серверлари ўчирилган чатлар ва қўнғироқлар тарихидаги ўчирилган қайдлар ҳақидаги маълумотларни сақламайди, шунинг учун бу маълумотлар абадий йўқолади.

Яхшиланган овозли чатлар

Ҳозир гуруҳларингизда (масалан, @@TeleUzChat’да) фаол бўлган овозли чатлар энди қўнғироқлар бўлимининг юқори қисмида кўрсатилади.

Овозли чатларда, шунингдек, айрим иштирокчиларнинг овоз баландлигини созлаш мумкин бўлди. Гуруҳ администраторлари томонидан ўзгартирилган созламалар барча тингловчиларга қўлланилади.

ЎҚИНГ: Telegram муассиси Павел Дуров қандай қилиб Россиянинг энг бой одамига айланди?

Яхшиланган мусиқа плеери

Плеердаги ижрочининг исмини босиш орқали сиз барча чатларингиздаги унинг мусиқалари тўлиқ рўйхатига ўтишингиз мумкин. «Кейинги мусиқа» ва «Олдинги мусиқа» тугмачаларини тинглаш жараёнини тез олдинга ёки орқага қайтариш учун босиб ушлаб туриш мумкин.

Бундан ташқари, ижро этишни бошлаш ва тўхтатиш пайтида мусиқа товуши майин пайдо бўлади ва майин ўчади.

Суҳбатни бошлаш учун стикерлар

Агар дўстларингиз Telegram’да яқинда рўйхатдан ўтган бўлса, сиз уларга Telegram’нинг функциялари ҳақида гапириб беришингиз мумкин — ёки шунчаки таклиф қилинган стикерни бир тегиш билан юбориб саломлашишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси Шавкат Мирзиёевни эслаб ўтди

Android’да янги анимациялар

Android’даги Telegram иловаси интерфейсида янги анимациялар пайдо бўлмоқда: масалан, файлларни юклаб олишда, мусиқа плеерида ва иловага киргандан чатлар рўйхати юкланишида.

Барча учун қулай фойдаланиш

Android ва iOS’даги Telegram иловасида TalkBack ва VoiceOver функсиялари қўллаб-қувватлашни сезиларли даражада яхшиланди. Таклифлар платформасидан фойдаланган ҳолда сиз янги тузатишлар ёки янгиликлар учун ғояларни таклиф қилишингиз мумкин.

Кейинги янгиланиш устида ишлашни давом эттирмоқдамиз. Янгиликларни кузатиб боринг!

2021 йил 28 январь, Telegram жамоаси.

ЎҚИНГ: «Сардобада жабр кўрганларга» деб Telegram орқали пул йиғиб, Сурияга жўнатган «жиҳодчилар» қўлга олинди