Telegram 7.5 талқинини қарши олинг: хабарларни автоматик ўчириш, виджетлар ва вақтинча таклиф ҳаволалари

  •   DiMaX
  •  698
  •  24.02.2021 09:45

Telegram 7.5 талқинини қарши олинг: хабарларни автоматик ўчириш, виджетлар ва вақтинча таклиф ҳаволалари

Куни кеча биз Telegram иловасига қўшилаётган янги имкониятлар ҳақида ёзган эдик. Мессенжер маъмурияти шу ва бошқа янги функцияларни ўзида жамлаган апдейтни чиқарди.

ЎҚИНГ: TikTok энди энг зўри эмас – сизга севимли илова дунё бўйича биринчиликка чиқди!

Telegram 7.5 ҳақидаги расмий мақолани Telegram Uzbekistan ўзбек тилига ўгириб эълон қилган:

Янги версияда исталган чатда хабарларни автоматик ўчириш учун созламалар қўшилди, гуруҳ ва каналлар учун таклиф ҳаволалари яхшиланди, бош экрандаги виджетлар орқали чатларга тезроқ кириш имконияти яратилди. Шунингдек, гуруҳлар энди чекланмаган сондаги аъзоларга эга бўлиши мумкин.

Хабарларни автоматик ўчириш

Telegramда ёзишмаларингиз қанча муддат сақланиши кераклигини фақат сиз ҳал қиласиз ва исталган пайтда хабарларни барча аъзолар учун ўчириб ташлашингиз мумкин. 2013-йилдан буён махфий чатларда хабарларни автоматик ўчириш учун таймер ҳам мавжуд.

Бугундан бошлаб барча Telegram чатларида автоматик ўчириш таймерини ёқишингиз мумкин. Бу функция барча аъзолар учун хабарларни юборилганидан 24 соат ёки 7 кун кейин автоматик равишда ўчириб ташлаш имконини беради.

Автоматик ўчириш фақат таймер ўрнатилганидан кейин юборилган хабарларга татбиқ қилинади, аввалги хабарлар чат тарихида қолади. Махфий чатлардан фарқли равишда, таймер хабарлар ўқилганида эмас, юборилганида ишга тушади.

  • Android қурилмасида таймерни ёқиш учун ⋮ > Тарихни тозалаш бандини босинг ва вақтни танланг.
  • iOS қурилмасида исталган хабарни босиб туринг, Танлаш > экраннинг юқори чап бурчагида «Чатни тозалаш» > Автоматик ўчиришни ёқиш бандини босинг.

Ҳар бир хабарнинг ўчирилишига қанча вақт қолганлигини текширишингиз  мумкин: бунинг учун Android қурилмасида хабар устига босинг ёки iOS қурилмасида уни босиб туринг.

Гуруҳ ва каналларда фақат администраторлар таймерни ёқиши ёки ўзгартириши мумкин.

ЎҚИНГ: Фирибгарларнинг ишини Telegram осонлаштирди!

Бош экран виджетлари

Энг муҳим чатларингизга тез кириш учун бош экранингизга Telegram виджетини қўшишингиз мумкин. Чатлар виджети танланган чатлардаги охирги хабарларни, ёрлиқлар виджети эса фақат исмлар ва профил расмларини кўрсатади.

Android қурилмаларида виджетдаги чат ва хабарлар ҳар доим янгиланган ҳолатда бўлади ва экранингизда кўпроқ жойни эгаллаши учун виджетни кенгайтиришингиз мумкин. iOS қурилмаларида тизим чекловлари сабабли виджетлар янги маълумотларни вақти-вақти билан олади ва уларни кенгайтириб бўлмайди.

Виджетни қўшиш учун бош экранингизда бармоғингизни босиб туринг, кейин Telegramни қидириш учун Android қурилмасида «Виджетлар»ни босинг ёки iOS қурилмасида (+) белгисини босинг.

ЎҚИНГ: Telegram’нинг дунёда биринчи ўринга чиқиши сирини Павел Дуров айтди

Вақтинча таклиф ҳаволалари

Таклиф ҳаволалари гуруҳ ва каналларингизга бир ёки минглаб киши бўлсин, янги аъзоларни чақиришнинг тез ва осон йўли ҳисобланади. Энди асосий таклиф ҳаволаси билан бирга эга ва администраторлар қўшимча ҳаволалар яратиши ва улар учун амал қилиш муддати, фойдаланишлар сонини ёки ҳар иккала параметрни чеклаши мумкин.

Исталган таклиф ҳаволасини брошюралардан тортиб реклама шитларигача жойлаш қулай бўлган сканерланадиган QR-кодга айлантириш мумкин. Янги аъзолар қаердан келганлигини ёки қайси формат ўсиш  учун энг самарали бўлганлигини билиш учун ҳар бир таклиф ҳаволаси ёрдамида қайси фойдаланувчилар қўшилганлигини ҳам кўришингиз мумкин.

Таклиф ҳаволасини кўриш ва бошқариш учун Гуруҳ ёки каналингиз профилини очинг > Таҳрирлаш > Таклиф ҳаволалари рукнига киринг. Ҳаволани QR-кодгаайлантириш учун (⋮) ёки (⋯) белгисини босинг.

ЎҚИНГ: РАСМИЙ БАЁНОТ: Telegram асосчиси Clubhouse’да борми?

Чекланмаган аъзоларга эга гуруҳлар

Telegram гуруҳлари хабар, мультимедиа ва стикерларни алмашиш учун 200 000 гача аъзога эга бўлиш имконини беради. Чекловга яқинлашган гуруҳлар энди чекланмаган сондаги аъзоларга эга бўлиш имконини берувчи трансляция гуруҳларига айлантириши мумкин.

Трансляция гуруҳига айлантирилганида фақат администраторлар хабар юбора оладиган бўлади, лекин аъзолар овозли чатларга қўшилиши мумкин.

Трансляция гуруҳлари, айниқса, администраторлар бошқа аъзолар учун янгиликлар, шарҳлар ёки инсайдларни пост қиладиган катта ҳамжамиятларга мос келади.

Яхшиланган чатлар импорти

Дастурчиларимиз Telegramга ўтган ойда қўшилган чатларни импорт қилиш функциясини яхшилаш ва кенгайтиришда давом этмоқда. Бугунги янгиланиш билан импорт қилинган хабарлар энди 1000 та дан ортиқ хабарига эга Telegram чатига қўшилганида асл санаси билан бирга чиқади.

Асл санаси асосида саралаш ҳозирча фақат барча яккама-якка чатлар, барча янги яратилган гуруҳлар ва кичикроқ мавжуд гуруҳларга импорт қилинганида ишлайди.

ЎҚИНГ: WhatsApp’даги ёзишмаларни ҳам Telegram’га кўчириб ўтказгач, ундаги аккаунтимизни қандай ўчирамиз?

Шикоятларни юбориш тизимида янгиланиш

Telegram модераторлари ҳар ой миллионлаб оммавий материаллар устидан шикоятларни кўриб чиқади. Текширувни тезлаштириш учун энди илова сиздан шикоятни юбориш пайтида ҳар доим зарур хабарларни белгилашни сўрайди.

Шу билан бирга, танланган шикоят сабабидан қатъи назар сохта ҳисобларни хабар қилишдаги каби қўшимча фикр билдириш имконини берувчи шакл пайдо бўлади.

Яна бошқа анимацияли эможилар

Биз ҳар бир янгиланишда янги анимацияли эможиларни қўшишда давом этамиз. Исталган чатда битта эможини юбориш орқали қуйидаги янги қаҳрамонларни синаб кўринг.

Бугунги барча янгиликлар шулар, янгиланишларни кузатиб боринг.

Telegram жамоаси,

2021 йил, 23 февраль.

ЎҚИНГ: Бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқлар керакми?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!