Telegram 8.6 версияга янгиланди

Telegram 8.6 версияга янгиланди

Android, iOS, macOS учун Telegram иловаси 8.6 версияга, компютер учун Telegram Dekstop дастури эса 3.6. версияга янгиланди. Янгиланишда юкланмаларни бошқариш учун янги воситалар, медиа албомларни юборишдан олдин уларни қайта тартиблаш, Android учун янги дизайнланган интерфейс ва бошқалар тақдим этилган. Улар билан қуйида бир-бирма бир танишишингиз мумкин:

Юкланмалар менежери — ушбу функция ёрдамида энди сиз Telegram'дан юклаб олаётган файлларингизни бир жойда кўришингиз ва уларни бошқаришингиз мумкин бўлади.


Бирон файлни юклаб олишни бошлаганингизда илова қидирув панелида юклаб олиш иконкаси пайдо бўлади ёки шунчаки қидирувдан "Юкланмалар" рукнига ўтишингиз ҳам мумкин. Юкланмалар рукнида аввал юклаб олган ёки айни вақтда юкланаётган файлларингизни кўришингиз, уларни пауза қилишингиз ёки паузадан давом эттиришингиз ёки бирортасининг устуворлигини оширишингиз, ҳамда чатда кўриш учун биронтасини танлашингиз мумкин бўлади.

Янги бириктирмалар менюси билан энди сиз бир нечта расм ёки видеоларни юборишдан олдин албом юборилганида чатда қандай кўринишига разм солишингиз, шунингдек, танланган медиани қайта тартиблашингиз мумкин бўлади.


Шу билан бирга, Telegram'да олдин юборган файлларни "Файллар" рукнидан кўриш имконияти ҳам яратилган.

Android иловадаги визуал кўринишнинг яхши ўзгаришларидан бири - бу ярим шаффоф кўринишнинг қўшилганлигини бўлиб, у юқори сарлавҳа панели учун амал қилади.


Қўшимчасига энди Android ва macOS иловаларида аккаунтга кириш эндиликда янги равон анимациялар билан ўзгартирилган.


Хусусан, macOS учун Telegram'да “Матритса” филмидан илҳомланилган QR код орқали кириш экрани пайдо бўлди.


Сезиларли янгиликлардан яна бири шундаки, энди телефон рақамингиздан уникал @username сифатида фойдаланишингиз ёки бошқаларни ҳам телефон рақамлари орқали тезроқ топишингиз мумкин бўлади.


Бунда t.me/ ҳаволасидан кейин телефон рақамни халқаро форматда ёзиш керак. Албатта, бу функция фақат махфийлик созламаларида бошқаларга телефон рақамингиз орқали топиш имконини берганингиздагини ишлайди холос.

Блогерлар, журналистлар эндиликда Telegram'дан стрим қилиш платформаси каби фойдаланиши мумкин. Сўнгги янгиланишда Телеграмга бошқа иловалар: OBS Studio ва XSplit Broadcaster каби стриминг воситалари ёрдамида жонли эфирларни амалга ошириш имконияти қўшилди.


Бошқа дастурлар билан стрим қилиш учун гуруҳда видеочат ёки каналда жонли эфирни бошлашда “Бошқа восита орқали” тугмасини босиш, кейин эса сервер ва калитдан нусха олиб, ўша иловага киритиш кифоя. Томошабинлар янгиланишни кўриш учун иловаларини сўнгги версияга янгилаган бўлишлари керак.

Энди Telegram аккаунтингиз бўлмаса ҳам браузерда t.me ҳаволалари орқали исталган оммавий канални олдиндан кўришингиз мумкин бўлади.


Масалан, t.me/terabaytuz ҳаволасини браузерда очинг ва "Канални олдиндан кўриш" тугмасини босинг.

Telegram иловангизни сўнгги версияга янгилаб олишингиз маслаҳат берилади.

ЎҚИНГ: Telegram'га "Статуслар" функциясини қўшиш таклиф қилинмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!