Telegram аноним виртуал рақам хизматини ишга туширади

Telegram аноним виртуал рақам хизматини ишга туширади

Android учун Telegram иловасининг сўнгги бета версиясида Fragment платформасидан сотиб олса бўладиган виртуал телефон рақамлари ҳақида маълумотлар пайдо бўлди: "Бу рақам SIM-картага боғланмаган ва у Fragment'дан олинган."

Маълум бўлишича, +888 префиксли бундай рақамлар билан сиз Telegram аккаунтга ҳам кира оласиз. Ҳозирча аниқ маълумотлар мавжуд эмас, лекин шуни айтиш мумкинки, бундай виртуал телефон рақамлар ҳам Fragment'да сотилаётган фойдаланувчи номлари каби шунчаки коллекция қилиниши мумкин ёхуд улар ҳақиқий телефон рақам ўрнини боса олмайди ва улар билан аккаунт яратиб бўлмайди.

ЎҚИНГ: Telegram Desktop 4.3.3 версияга янгиланди!