Telegram асосчиси Apple ва Google’ни жиддий айблаб, уларнинг гегемонлигини тўхтатиш йўлини кўрсатди
Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров навбатдаги чиқишида купертинолик корпорацияга ҳамда қидирув гигантига жиддий айблов қўйди. Telegram Uzbekistan томонидан ўзбекчалаштирилган мақолани қуйида эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.
Деярли ҳар ойда Telegram дастурчилар учун танловлар ўтказади. Ушбу танловларнинг ғолиблари, дунёнинг энг яхши дастурчилари, биздан миллионлаб долларни мукофот сифатида олишди.
Бошқа халқаро дастурий танловларда бўлгани каби, бизнинг мусобақаларимиз ғолибларининг қарийб ярми Россиядан. Telegram танловларининг ғолиблари сони бўйича иккинчи ўринда Украина, учинчи ўринда эса Беларусь жой олган.
Ушбу улкан ижодий имкониятларни кўриб, 4 йил олдин биз Telegram’да ўйин яратувчилар учун платформани ишга туширишга ҳаракат қилдик. Биз Шарқий Европанинг дастурчилари Telegram халқаро аудиторияси учун хизматлар яратиб, ўз истеъдодларини рўёбга чиқаришларини истардик.
Афсуски, ушбу режани амалга ошиши насиб этмаган экан. 2016 йилда Apple компанияси ўз қоидаларига асосланиб, бизга ўйин платформасини ишга туширишни тақиқлади. Биз аллақачон яратган Telegram ўйинлари каталогини ва деярли бутун платформа интерфейсини олиб ташлашимизга мажбур бўлдик, акс ҳолда Apple бизни Telegram’ни AppStore’дан олиб ташлаш билан қўрқитди.
ЎҚИНГ: РАСМАН: iOS 14’гача янгиланувчи iPhone’лар рўйхати чиқди!
Apple ўзининг бозордаги мавқеини суиистеъмол қилаётгани ҳақида
Apple ўз AppStore иловалар дўконидан ташқарида iPhone’га бирон-бир иловаларни ўрнатишни тақиқлаганлиги сабабли бизнинг ўйин каталогимизни тақиқлаган. Гап шундаки, Apple ўзининг монопол мавқеидан фойдаланиб, AppStore’даги барча илова дастурчилардан ҳар қандай рақамли хизматларни сотишдан айланманинг 30 фоизини унга ўтказишни талаб қилиб келмоқда. Рақамли хизматлар – бу, масалан, дастурлардан фойдаланиш учун тўловлар ёки улардаги олий хусусиятлардир. Бунинг эвазига Apple дастурчиларга уларнинг иловаларини iPhone фойдаланувчилари учун тақдим этишдан бошқа ҳеч нарса бермайди.
Иловалар дастурчилари ўзларининг лойиҳаларини яратиш, қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш учун катта куч ва маблағ сарфлашади. Улар бир-бири билан қаттиқ рақобатлашади ва жуда катта хавф-хатарларга дуч келишади. Apple ўз платформасида учинчи томон иловаларини яратишда деярли ҳеч қанча маблағ сарфламайди ва ҳеч нарсада хавфга дуч келмайди, аммо ўша иловалар айланмасининг 30 фоизини олишда умуман тинмайди. Google’нинг Android-смартфонлари учун илова дастурчиларида ҳам вазият унча яхши тарафга узоқлашган эмас.
Иловаларни яратувчилар олган пулларининг иш ҳақи, хостинг, маркетинг, лицензиялар, давлат солиқларини тўлаш учун атиги учдан икки қисмига эгалар. Кўпинча бу барча харажатларни қоплаш учун етарли эмас ва фойдаланувчилар учун нархларни яна кўтаришнинг иложи йўқ – ахир шунда фойдаланувчилар томонидан талаб пасайиб кетади. 30 фоизли ҳақ ундирилишига қарамай, даромадли бўлиб қолишни уддалай олаётган лойиҳалар деярли ҳар доим ўзларининг яратувчиларига Apple ва Google компанияларининг дуополиясига (2 компания ҳукмронлигига) қараганда камроқ соф фойда олиб келади.
ЎҚИНГ: Ушбу иловалар смартфонингизда бўлса, тезда ўчириб қутулинг!
Apple ва Google солиқлари илова дастурчиларига қандай таъсир кўрсатмоқда
Аслида, бугунги кунда смартфонлар фойдаланувчисига олий ва рақамли хизматларни сотадиган дунёнинг барча ишлаб чиқарувчилари Apple ва Google’га ўзларига нисбатан кўпроқ ишлайди. Натижада, Apple ва Google ўзларининг оффшор ҳисобларида ўнлаб миллиард долларни тўплашмоқда. Шу вақтнинг ўзида бутун дунё бўйлаб юз минглаб маҳаллий дастурчилар жамоалари иқтисодий жиҳатдан йўқ бўлиб кетиш хавфида бўлиб келмоқда. Стартапларга ўз маҳсулотларини яхшилашни давом эттиришга ва фойдаланувчиларни хурсанд қилишга имкон берадиган маблағлар Apple ва Google балансида сақланади.
Бу рақамли иқтисодиётнинг катта бўлимлари рақобат бўлмаган тақдирдагина мавжуд бўлган жуда катта йиғим билан кучсизлантирилган ҳолатнинг марказлашув ва мувозанацизликнинг мисли кўрилмаган намунасидир.
Рақамли хизматлар дастурчилари ҳеч қачон бу қадар ҳақсиз ва қарам бўлишмаган. Ҳатто 90 йилларда Microsoft’нинг операцион тизимлар бозорида тўлиқ ҳукмронлиги даврида ҳам дастур ишлаб чиқувчилари Windows учун дастурларини даромадларидан ҳеч қандай фоизни Microsoft’га тўламасдан бепул тарқата олишган. Нолинчи йилларда веб-хизматларнинг ривожланиши даврида, дастурчилар ҳатто веб-браузерлар яратувчиларига тўламасдан, ўз сайтларидан пул ишлашлари мумкин эди.
Бугунги кунда эса, 10 йилдан ортиқ вақтдан бери, биз Кремний водийсидаги икки компания бутун дунё бўйлаб миллиардлаб фойдаланувчилар ўз телефонларига ўрнатиши мумкин бўлган дастурларни тўлиқ назорат қилаётган, парадоксал вазиятда яшаяпмиз. Ва Google ҳали ҳам ўз Play Store’дан ташқарида иловалардан фойдаланиш учун чекланган имкониятни тақдим этишига қарамай, Apple ўз фойдаланувчиларига битта мақсад – натижада ёки фойдаланувчилар ёки дастурчилар тўлашга мажбур бўлган 30 фоизли ҳақ ундирилиши учун яратилган ёпиқ экотизимидан нарига ўтишга йўл қўймайди.
Шу билан бирга, Apple ва Google ўз платформалари учун учинчи томон иловалари муаллифлари туфайли бозорда ўзларининг монопол мавқеига эга. Microsoft ва бошқа компанияларнинг смартфонлар учун ўз операцион тизимларини оммалаштиришга уринишлари муваффақиятсиз тугади, чунки учинчи томон илова дастурчилари аллақачон iPhone ва Android учун фойдаланувчиларни жалб қиладиган ва ушбу смартфонларни танлашга мажбур қиладиган кўплаб иловаларни яратдилар. Яъни, Apple илова дастурчиларидан икки карра – ўзларининг смартфонларига рақобатдош устунлик яратиш учун бепул ишчи кучи сифатида ва ўз хизматларининг 30 фоизини сотишдан ортиқча даромад манбаи сифатида фойдаланади.
ЎҚИНГ: ТОП-10: Коронавирусдан фойда олаётган IT-компаниялар
Вазиятни тузатиш учун нима қилиш керак
Яқинда Европа Комиссияси Apple компаниясининг бозордаги мавқеини суиистеъмол қилганлик тўғрисида антимонопол текширув ишларини бошлади. Бу ижобий қадам. Смартфонлар фойдаланувчилари ва смартфонлар учун иловала дастурчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида биз ушбу муҳокамаларда Европа Иттифоқи ва бошқа йирик юрисдикциялардаги тартибга солувчилар билан иштирок этишни режалаштирмоқдамиз.
Россиянинг антимонопол хизмати ҳанузгача Apple’га унинг смартфонларида россиялик иловаларни олдиндан ўрнатиш талаблари нуқтаи назаридан қизиқиш билдирмоқда. Бу етарли ўлчов эмас: агар биз олдиндан (ишлаб чиқариш босқичида) ўрнатиш ҳақида гапирадиган бўлсак, мен миллий давлатлар ўрнида Apple’ни ҳеч бўлмаганда давлатнинг ўз – альтернатив илова дўконларини олдиндан ўрнатишга мажбур қилишга ҳаракар қилган бўлар эдим, бу эса маҳаллий дастурчиларга ўз айланмаларининг 30 фоизини Калифорнияга юбормасликка имкон берар эди. Бу Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатларида муҳокама қилинаётган рақамли солиққа қараганда маҳаллий IT’ни қўллаб-қувватлаш учун янада самаралироқ чора бўлар эди. Корпорацияларга 3% рақамли солиқ солишга уринишдан олдин давлатлар биринчи навбатда Apple ва Google компанияларига 30% «рақамли солиқ»ни тўлашни тўхтатишлари керак.
Максимал дастурга келсак, у Шарқий Европа ва бошқа тартибга солувчилар учун бўлиши керак, бу Apple’га фойдаланувчиларга нафақат AppStore орқали иловаларни ўрнатишга рухсат бериш мажбуриятини юклаши керак. Фойдаланувчилар ўзларининг смартфонларида дастурларни эркин ишлатиш ҳуқуқига эга бўлишлари керак – худди бугунги кунда ўз компютерларига ҳар қандай дастурни ўрнатиши мумкин бўлганидек.
Кўпгина стартаплар учун бундай ўзгариш ҳар қандай солиқ имтиёзларига қараганда ижобий таъсир кўрсатади. Агар бу амалга ошмаса, Apple компаниясининг бир ярим триллион доллардан ошган капиталлашуви ўсиб боришда давом этади. Шу вақтнинг ўзида Россия, Украина, Белорусия ва бошқа мамлакатларнинг дастурчилари ўзларининг стартапларини Кремний водийсидаги гигантлар учун оз миқдордаги пулга сотишда давом этадилар. Фойдаланувчилар иловалар учун 30% кўпроқ пул тўлашни давом эттирадилар ёки паст сифатли хизматлардан қониқишади. Ва ҳукуматлар қулай солиқ режими ва истеъдодларнинг кўплигига қарамай, нима учун Кремний водийсининг тўлақонли аналоглари ўз мамлакатларида пайдо бўлмаётгани ҳақида савол беришда давом этадилар.
Икки миллат усти корпорацияларнинг бутун инсониятдан солиқ йиғишига йўл қўймаслик – осон иш эмас. Корпорациялар хизматида – минглаб лоббистлар, юристлар ва PR-агентлар. Уларнинг бюджетлари чексиздир. Шу билан бирга, илова дастурчилари тарқоқ ва қўрқув остида, чунки уларнинг лойиҳаларининг тақдири бутунлай Apple ва Google’нинг мойиллигига боғлиқ. Аммо биз қўрқув вақти ўтди деб ишонамиз.
Ҳозир биз ҳозирги вазиятнинг зарари – миллиардлаб фойдаланувчилар, юз минглаб дастурчилар, миллий иқтисодлар, глобал тараққиёт учун зарарли эканлиги ҳақида очиқ-ойдин гапиришни бошлашимиз керак.
Павел Дуров,
2020 йил 09 июнь.
ЎҚИНГ: Telegram мессенжерининг Android-иловасида яширин фойдали функция топилди