Telegram асосчиси барча iPhone эгаларини ташвишлантирувчи еттита сабабни айтди

  •   DiMaX
  •  1870
  •  29.07.2020 14:52

Telegram асосчиси барча iPhone эгаларини ташвишлантирувчи еттита сабабни айтди

Павел Дуров аввалроқ Кремний водийсига кўчмаслик учун 7 сабабни санаб ўтган эди. Яқинда эса у Apple ва Google’ни жиддий айблаб, уларнинг гегемонлигини тўхтатиш йўлини кўрсатган.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси «кўпга тушди»: АҚШ ҳукуматига $18,5 миллион, инвесторларга эса нақ $1,244 млрд. тўлаши керак!

Энди эса Telegram асосчиси ўзининг расмий каналида Apple'нинг иловалар дўконидаги комиссия туфайли «ҳар бир iPhone эгаси ташвишланиши» керак бўлган еттита сабабни санаб ўтди. Павел Дуровнинг фикрича, компаниянинг ишлаб чиқарувчилар учун қўллаётган нарх сиёсати туфайли унинг смартфонлари эгалари:

  1. Барча иловалар ва рақамли харидлар учун қўшимча тўлашмоқда

«Apple смартфон сотаётганида таннархидан бир неча юз доллар кўпроққа сотишига қарамай, сиз App Store'дан олаётган ҳар бир иловангиз учун қўшимча ҳақ тўлашингиз керак. Бошқача айтганда, сиз тўлаб бўлган нарсангиз учун тўлашни давом эттирасиз», – деб ёзади Дуров.

  1. Айрим дастурчилар тайёрлаган контентлар кўринмайди (цензура)

Telegram асосчисининг сўзларига кўра, Apple 30 фоизлик «солиқ» олиш учун компанияга керак бўлган тўлиқ назоратни амалга оширади, иловаларни цензуралайди. Дуровнинг сўзларига кўра, дастурчиларга iPhone эгаларига айрим контентлар айнан Apple'нинг сўровига биноан яширинганлигини айтиб бериш тақиқланган.

  1. Хавфсизликнинг йўқлиги

App Store'дан бирорта илова юклаб олиш учун, аввало Apple'да ҳисоб очиш ва уни юритиш керак. Шундан кейин юклаб олаётган ҳар бир иловангиз ва ҳатто билдиришномаларгача Apple ҳаракатларингиздан бохабар бўлади, деб таъкидлайди Дуров. Айнан «30% лик солиқ» ичида сизнинг хавфсизлигингиз ҳам сотилади, қўшимча қилади у.

ЎҚИНГ: ИИВ огоҳлантиради: Telegram’да тарқалаётган вирусли дастурдан эҳтиёт бўлинг!

  1. Иловалар янгиланиши секинлашмоқда

Дуров таъкидлаганидек, Apple компаниясининг сиёсати туфайли дастурлар янги версиясини чиққандан бир неча кун ёки ҳафта ўтгач янгиланади. Дуров бунда Apple'нинг модераторларини айблайди, улар «ҳеч қандай сабабсиз» янгиланишларни тасдиқлашни кейинга қолдирган. «Миллиардлаб иловалардан олинаётган комиссиялари билан» компания қўшимча модераторларни ёллаши мумкин, дейди Telegram асосчиси.

  1. Иловалар хилма-хиллиги чекланмоқда

Иловалар яратувчилари Apple'га ҚҚС тўлашга сарфлаётган пулини қўшимча маошларга, дастурий таъминотни, ишлаб чиқаришни ва маркетингни яхшилашга сарфлашлари мумкин. Дуров, «солиқсиз» кўплаб компанияларнинг иловалари даромадлироқ бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Ҳозирда буларнинг аксарияти «30%» туфайли банкротликка юз тутмоқда.

  1. Кўпроқ реклама кўришмоқда

Кўплаб илова яратувчилар харажатларни қоплаш учун фойдаланувчиларга рекламаларни тақдим этишлари керак. «Apple компаниясининг сиёсати бутун Интернет индустрияни иқтисодий жиҳатдан шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан мақбул бўлган бошқа бизнес моделларидан фойдаланиш ўрнига маълумотларни ва фойдаланувчилар эътиборини сотишга мажбур қилмоқда», - дея шикоят қилади Дуров.

  1. Сифатсиз иловалар юклаб олишмоқда

Ишлаб чиқувчилар Apple компаниясининг комиссиясини тўлашга сарфлаган пуллари машҳур иловаларни (рекламалардан) тозалашга сарфланиши мумкин, деб ҳисоблайди Telegram асосчиси. «Бугунги кунда бу миллиардлар Apple компаниясининг оффшор ҳисобларида чанг тўплайди ва инсониятга фойда келтирмайди. Бу пулни берган илова муаллифлари ўзларининг ишланмаларини яхшилаш учун манбаларни топишга ҳаракат қилмоқдалар», натижада iPhone эгалари паст сифатли хизматлардан фойдаланишади, деган хулосага келади Дуров.

ЎҚИНГ: Telegram 6.3 талқинида чиқди: янгиланишлар билан танишамиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!