Telegram асосчиси: «Бу сервис энди расман сизларни кузатиш жиҳозига айланган!»

  •   DiMaX
  •  7781
  •  22.01.2020 12:21

Telegram асосчиси: «Бу сервис энди расман сизларни кузатиш жиҳозига айланган!»

Apple қурилмаларида фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари шифрланган ҳолда сақланади. Бироқ уларнинг iCloud сервисида сақланаётган маълумотларни Apple шифрламай келаётгани куни кеча маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Видео: полиция ўзининг хакерлик қилаётганини кўрсатиб мақтанди!

Хабарларга кўра, купертинолик гигант бу ишга АҚШ Федерал қидирув бюросининг қистови билан мажбур бўлган, аммо жамоатчиликка айтмай келаётган экан. Шу муносабат билан Telegram асосчиси Павел Дуров шу муносабат билан iCloud’ни кишиларни кузатишнинг расмий жиҳозига айланганини айтди:

«Энди iCloud расман кишиларни кузатув жиҳозидир. Сизнинг шахсий хабарларингизни сақлаш учун ундан фойдаланадиган (WhatsApp сингари) иловалар ҳам ушбу муаммонинг бир қисмидир», – дейди Дуров.

Таъкидлаш керакки, Telegram асосчиси аввал ҳам WhatsApp ҳеч қачон хавфсиз бўла олмаслигини айтган ва сабабини тушунтирган.

ЎҚИНГ: Смартфонингиздаги 19 та хавфли илова: Facebook, Messenger, Shareit...

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!