Telegram асосчиси ҳақида фильм тайёр – трейлерини томоша қиламиз!

  •   DiMaX
  •  664
  •  23.04.2021 10:57

Telegram асосчиси ҳақида фильм тайёр – трейлерини томоша қиламиз!

Ўзбекистонда энг оммалашган мессенжер – Telegram асосчиси Павел Дуров шахси, унинг турмуш тарзи, муваффақият қоидалари ҳам кўпчиликка қизиқ. Биз унинг соғлом бўлиш ва ёш кўриниш сирлари, қандай қилиб Россиянинг энг бой одамига айлангани, Apple’нинг еттита ёлғонини фош этгани, фикрлаш ва иш самарадорлигига олиб келувчи ҳаётий тамойиллари ҳақида қатор мақола ва хабарлар эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: 35 яшар, кўринишидан моделларга ўхшайдиган Telegram асосчиси — Павел Дуров ҳақида 10 факт

Россиядаги МТС уяли алоқа оператори KION номли онлайн-кинотеатр ишга туширмоқда ва 24 апрель куни унга «Дуров» номли ҳужжатли фильм жойланади. Картина журналист Родион Чепель ҳамда продюсер Игорь Мишин ҳамкорлигида яратилган. Фильм МТС буюртмасига кўра «Амурские волны» ҳамда «МТС-Медиа» компаниялари томонидан суратга олинган.

Англаганингиздек, фильмда «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси ҳақида ҳикоя қилинади; бу – Павел Дуровнинг илк кинобиографиясидир. Картина бош қаҳрамоннинг ҳамкасблари ва дўстлари ҳикояларига, шунингдек, ҳужжатли видеохроникага асосланган.

Қуйида унинг расмий трейлерини кўриш мумкин:

Фильм асосчиларига Дуровнинг ўзи интервью берган ёки бермаганлиги ҳозирча номаълум. У матбуот билан жуда кам мулоқот қилади, оммавий чиқишларини эса фақат ўз мессенжеридаги расмий канали орқали амалга оширади.

KION сервисидаги премьераси билан бирга, «Дуров» фильми Москва халқаро кинофестивалининг танлов дастури доирасида ҳам намойиш этилади.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси Шавкат Мирзиёевни эслаб ўтди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.