Telegram асосчиси iPhone эгаларини «Apple’нинг қуллари» деб атади!

  •   DiMaX
  •  1209
  •  21.05.2021 14:55

Telegram асосчиси iPhone эгаларини «Apple’нинг қуллари» деб атади!

Павел Дуров ўзининг Telegram-каналида iPhone фойдаланувчининг Apple’га жуда ҳам боғланиб қолиши ҳақида гапирди. Масалан, уларда иловаларни фақат App Store’дан юклаб олиш мумкинлигини таъкидлади, деб ёзади UZZOOM.

ЎҚИНГ: Apple’нинг еттита ёлғонини Павел Дуров фош этди ва ҳар бир фикрини батафсил асослаб берди

Шунингдек, Telegram мессенжери муассиси купертинолик корпорпция смартфонларининг камчиликларига ишора қилди.

«Iphone’га эга бўлиш сизни Apple’нинг рақамли қулига айлантиради – сизга фақат Apple ўзининг App Store орқали ўрнатишга имкон берадиган дастурлардан фойдаланишга рухсат берилади ва сиз Apple iCloud’дан фақат маълумотларнинг захира нусхаси учун фойдаланишингиз мумкин», деб ёзган Павел Дуров ўз каналида.

Бундан ташқари, Дуров iPhone’ларни техник жиҳатдан орқада деб атади ва баъзи Android қурилмаларида ишлатиладиган 120 гигагерцлик экранлар билан рақобатлаша олмайдиган 60 Гц частотали дисплейларни таъкидлаб ўтди.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси барча iPhone эгаларини ташвишлантирувчи еттита сабабни айтди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.