Telegram асосчиси Шавкат Мирзиёевни эслаб ўтди

  •   DiMaX
  •  2035
  •  15.01.2021 10:44

Telegram асосчиси Шавкат Мирзиёевни эслаб ўтди

Йилнинг бошидан янада оммалашиб бораётган мессенжер – Telegram асосчиси Павел Дуров ўзининг саҳифасида Telegram’да расмий каналларига эга президентлар ҳақида ёзди. Унинг рўйхатида анчадан бери фаолият кўрсатиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саҳифаси ҳам ўрин олган.

ЎҚИНГ: Трамп тарафдорлари Telegram орқали зўравонликка чақирмоқда

Жумладан, Дуров қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирган:

«Менинг сўнгги хабаримдан бери Telegram’га янги фойдаланувчиларнинг улкан оқими фақат тезлашди. Биз инсоният тарихидаги энг катта рақамли миграцияга гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Ушбу глобал ҳодисадан сўнг, иккита президент ўзларининг Telegram-каналларини очдилар:

Бразилия Президенти – @jairbolsonarobrasil

Туркия Президенти – @RTErdogan

Улар платформада мавжуд бўлган бошқа давлат раҳбарларининг рўйхатига қўшилишади:

Мексика Президенти – @PresidenteAMLO

Франция Президенти – @emmanuelmacron

Сингапур Бош вазири – @leehsienloong

Украина Президенти – @V_Zelenskiy_official

Ўзбекистон Президенти – @shmirziyoyev

Тайван Президенти – @iingtw

Исроил Бош вазири – @bnetanyahu

Маълумот учун, бундай тасдиқланган каналлар одатда, сизнинг чат рўйхатингизда ва қидирув натижаларида кўк белгига эга. Шу орқали президентларнинг расмий саҳифаларини таниб олишингиз мумкин».

Ўзбек блогери Жавоҳирбек Абдуллаев шу масала бўйича Durov's Chat гуруҳида Дональд Трамп аккаунти ҳақиқийлиги ҳақида сўраган. Канал маъмуриятининг жавобига кўра, АҚШ президентининг аккаунти фейк экан:

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Telegram’га «кўчиб ўтган» Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг саҳифасига икки кун ичида 200 мингдан ортиқ киши обуна бўлди.

ЎҚИНГ: Telegram'да кешни тозалаб, смартфонимиз хотирасини тежаймиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.