Telegram асосчиси янги iPhone'ни танқид қилиб чиқди

Telegram асосчиси янги iPhone'ни танқид қилиб чиқди

Telegram асосчиси Павел Дуров ўзининг Telegram каналида янги iPhone'ни ва компанияни танқид қилиб чиқди:

«Ҳозиргина iPhone 12 Pro'ни ишлатиб кўрдим — қандай қўпол қурилма. У худди 2012 йилги iPhone 5'нинг уч хил баландликдан бўртиб чиққан учта хунук камера жамланмасига эга катта версиясига ўхшайди. Кўпчилик ёқтирмаган тирқиш ва кенг ромлар ҳали ҳам бор, бу эса паст экран-корпус нисбатини яратган ва қурилмани эскича қилиб кўрсатади.

Стив Жобс вафотидан 9 йил ўтиб ҳам, компания ҳануз у қурган технология ва обрў асосида яшамоқда, ҳеч қандай муҳим инновация қилинмаяпти. Бу йил iPhone савдолари 21% га пасайганига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Агар бу тенденция давом этса, 7-10 ичида iPhone'ларнинг глобал бозордаги улуши жуда тушиб кетади», — дейди Дуров.

Дуров бундан олдин ҳам Apple'нинг гегемонлигини танқид қилиб, купертинолик компаниянинг еттита ёлғонини фош этган ҳамда iPhone эгаларини ташвишга солувчи еттита сабабни айтганди.

ЎҚИНГ: 35 яшар, кўринишидан моделларга ўхшайдиган Telegram асосчиси — Павел Дуров ҳақида 10 факт

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!