Telegram асосчисининг фикрлаш ва иш самарадорлигига олиб келувчи ҳаётий тамойилларини ўрганамиз

  •   DiMaX
  •  977
  •  07.06.2019 12:15

Telegram асосчисининг фикрлаш ва иш самарадорлигига олиб келувчи ҳаётий тамойилларини ўрганамиз

«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи ҳамда Telegram мессенжерининг муассиси Павел Дуров куни кеча ўз турмуш тарзи ҳақида янги постини ёзган. Telegram Uzbekistan канали эса унинг русча ва ўзбекча таржимасини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Telegram борми? «Jamoatchilik fikri» каналидаги сўровларда фикрингизни ифодаланг!

Ўзбекча таржимаси «Босиқликка ишонч» деб номланган постда Дуров шундай дейди:

Мени кузатиб бораётганлар мен босиқлик ва сиполикка ишонишимни билишади. Сўнгги 15 йил мобайнида мен ҳеч қандай спиртли ичимликлар, кофеин, гўшт, дорилар ёки тез ейиладиган овқатларни (фаст-фуд) истеъмол қилмаган эдим. Соғлик нуқтаи назаридан бу яхши натижаларга олиб келди: сўнгги 15 йил ичида фақат бир марта иситмам ошди. Одатда мен касал бўлмайман.

Бир йил бурун егуликларим рўйхатига мен қўшимча чекловлар қўшган эдим: глютен, сут маҳсулотлари, тухум ва фруктозадан воз кечдим. Мен фикрлашнинг равшанлиги ва самарадорликни ошириш учун, шунингдек, ўзимни ирода ва интизомга ўргатиш учун бундай қарорга келдим.

Мен иродамни яхшилаш учун фойдаланадиган яна бир услуб – ҳар қишда Финляндияда ёки Швейцарияда совуқ сувда сузишдир. Агар сиз ҳеч юпқа музли қатламли кўлда бир неча дақиқа мобайнида турган бўлсангиз, сиз зерикарли, аммо керакли бўлган лойиҳа устида ишлашни бошлашга анча тезроқ киришиб кетишингизни эҳтимоли баландроқ бўлади.

ЎҚИНГ: Telegram’даги шубҳали каналларга «фирибгарлик» ёрлиғи қўйила бошлади. Рўйхатда Ўзбекистоннинг канали ҳам бор!

Май ойида мен овқатни фақат балиқ ва денгиз маҳсулотлари билан чекладим. Агар сиз яқинда тутилган ёввойи балиқларни истеъмол қилиш имкониятингиз бўлса, унда мен ушбу парҳезни самарадорликни ошириш учун тавсия этаман. Яқинда (тахминан 15 000 йил олдин) озиқ-овқатимиз таркибига киритилган маҳсулотлар ёки деҳқончиликда тайёрланган гўшт маҳсулотларидан фарқли равишда, оловда тайёрланган ёввойи балиқ – бу бизнинг ота-боболаримиз сўнгги миллион йиллар мобайнида истеъмол қила бошлаган маҳсулотдир.

Инсонга кундалик сув манбаи керак бўлгани учун у дарё ва кўл атрофида яшашга мажбур эди, шунинг учун эволюция нуқтаи назаридан, денгизчиларнинг рациони мен учун вегетарианизм ёки ишлов берилмаган маҳсулотларга қараганда менинг мантиқимга анча кўпроқ тўғри келади.

Бу ойда мен радикал услубда ҳеч қандай озиқ-овқат истеъмол қилмасликка ҳаракат қиламан. Охирги 6 кун сув парҳезида бўлиб, ўзимни яхши ҳис қиляпман. Озиқ-овқатларни умуман истеъмол қилмаслик фикрлаш равшанлигини кучайтирар экан, мен озиқ-овқатни бошқариш соҳасида жуда кўп ишлар қилдим.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Ўзбекистонда экстремистик ва террористик профиль, канал ва саҳифалар рўйхати эълон қилинди!

Рўза каби парҳез – бу ошқозон тизимини тозалаш ва қайта тиклашнинг ажойиб усулидир, шунингдек иммунитет тизимини нафақат озиқ-овқат маҳсулотларини тозалашда, балки бошқа нарсаларда ҳам ишлаш имкониятини беради. Бизнинг овчи-йиғувчи аждодларимиз узоқ вақт овқат емай юришган, шунинг учун танамиз эволюция қилган, ҳамда ҳар йили камида бир марта унга дам беришимизни кутиб келади. Шу сабабли динларнинг кўпчилиги рўза анъанасига эгадирлар – бу танага ҳам, ақлга ҳам фойдали ва керакли.

Албатта, натижада баъзи мушакларнинг массасини йўқотишим мумкин, бироқ, мен рўза (парҳез) вақтида Telegram учун янги ажойиб ғояларни ўйлаб топаман ва бу миллионлаб Telegram фойдаланувчилари учун фойдали бўлади, деб ўйлайман.

Фойдаланувчиларимизнинг ҳаётини янада яхшироқ қилиш мен учун биринчи энг юқори аҳамиятга эга бўлган ва эга бўлади, дея ўз сўзини якунлаган Дуров.

ЎҚИНГ: Энди Telegram’ни ўрнатмасдан туриб ҳам ундаги каналларни ўқиш мумкин!