Telegram блог ва нашрларга мўлжалланган Telegraph платформасини ишга туширди

Telegram блог ва нашрларга мўлжалланган Telegraph платформасини ишга туширди

Telegram бугун турли нашр ва блоглар яратишга мўлжалланган янги сервис – Telegraph платформасини ишга туширди. Бу ҳақда компаниянинг расмий блогида маълум қилинган.

Янги сервис ташқи тарафдан Medium блог-платформасига ўхшаб кетади, бироқ рўйхатдан ўтишни талаб қилмайди ва анча такомиллашган функцияларга эга. Telegraph нашрларига видео, твит ва бошқа форматдаги контентларни қўшиш мумкин.

Telegram мессенжерида Telegraph билан алоқадор ҳаволалар саҳифани юкланишсиз дарҳол кўриш имкониятини берадиган Instant View функцияси орқали кўрсатилади (Facebook‘даги Instant Articles аналоги). Шунингдек, Telegraph платформасида бошқа блоглардан фарқли ўлароқ, матнни турли хил ёзув шаклларида (қалин, қия) ёзиш мумкин.

Telegram мессенжерини сўнгги версияга янгилаб, Telegraph платформасидан айни пайтда фойдаланиш мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!