Telegram борми? «Jamoatchilik fikri» каналидаги сўровларда фикрингизни ифодаланг!

  •   DiMaX
  •  842
  •  07.06.2019 08:40

Telegram борми? «Jamoatchilik fikri» каналидаги сўровларда фикрингизни ифодаланг!

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати фуқаролар, бизнес ҳамжамияти, хориждаги ватандошлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг фикрлар ва таклифларини ўрганиб келади. Шу мақсадда у Telegram тармоғида «Jamoatchilik fikri» (https://t.me/fikruzb) каналини ишга туширди, деб ёзади ЎзА.

ЎҚИНГ: Telegram’даги шубҳали каналларга «фирибгарлик» ёрлиғи қўйила бошлади. Рўйхатда Ўзбекистоннинг канали ҳам бор!

Ушбу канал орқали Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги ўзгаришлар, шунингдек кенг жамоатчиликнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлаётган долзарб масалалар юзасидан жамоатчилик фикри сўровлари ўтказиб борилади.

Таклифлар, сўровнома мавзулари ҳамда эътибор қаратиш лозим бўлган масалалар «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Telegram-боти – @yuksalishuzb_bot орқали қабул қилинади.

Айни кунларда «Jamoatchilik fikri» каналининг сўнгги сўровномаси олий ўқув юртларига қабул қилишдаги давлат тест синовларини муваффақиятли топшириш учун мактаб ва лицейларда бериладиган билимнинг ўзи етарли ёки йўқлиги ҳақидадир. Каналнинг юқорисига бириктириб қўйилган постдаги сўровнома эса Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка бўйича ўрнатилган тартибга бағишланган.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Ўзбекистонда экстремистик ва террористик профиль, канал ва саҳифалар рўйхати эълон қилинди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.