Telegram Бразилияда блокланди

Telegram Бразилияда блокланди

Бразилия Олий Суди судяси Александр де Мораес жума куни Telegram мессенжерини дезинформация тарқатувчи аккаунтларни блоклаш ва мамлакат қонунларига риоя қилиш бўйича суд буйруғига бир неча бор риоя қилишдан бош тортганини айтиб, уни блоклаб қўйишни буюрди.

Telegram асосчиси ва раҳбари Павел Дуров ушбу қарорга ўз муносабатини билдирди ва Бразиля Олий судидан узр сўраб, мессенжерни блоклашни кечиктиришни сўради:

Бизнинг telegram.org корпоратив манзилларимиз ва Бразилия Олий суди ўртасидаги электрон почта хабарлари ўтишида муаммо борга ўхшайди. Ушбу нотўғри алоқа натижасида суд Телеграмни жавоб бермагани учун тақиқлаш ҳақида қарор чиқарди.

Жамоамиз номидан эътиборсизлик учун Бразилия Олий судидан узр сўрайман. Биз, албатта, яхшироқ иш қила олардик.

Биз феврал ойининг охирида суднинг олдинги қарорини бажардик ва келгусидаги сўровларни махсус электрон почта манзилига юбориш таклифи билан жавоб бердик. Афсуски, бизнинг жавобимиз йўқолган бўлиши мумкин, чунки суд биз билан боғланиш учун кейинги хабар юборишларида эски умумий мақсадли электрон почта манзилидан фойдаланган. Натижада, биз унинг март ойи бошида кейинги олиб ташлаш сўровини ўз ичига олган қарорини ўтказиб юбордик. Яхшиямки, биз уни топдик, қайта ишладик ва бугун судга яна бир ҳисобот топширдик.

Ўн миллионлаб бразилияликлар оиласи, дўстлари ва ҳамкасблари билан мулоқот қилиш учун Телеграмъга таянганлиги сабабли, мен келажакдаги муаммоларга тезкорлик билан муносабат билдириш учун Бразилияда вакил тайинлаш орқали вазиятни тўғирлашимизга имкон беришни ва суддан ўз қарорини бир неча кунга кечиктиришни кўриб чиқишни сўрайман.

Охирги 3 ҳафта дунё ва Телеграм учун мисли кўрилмаган бўлди. Бизнинг контент модератор жамоамиз кўплаб томонларнинг сўровлари билан тўлиб кетди. Аммо ишончим комилки, ишончли алоқа канали ўрнатилгач, биз Бразилияда ноқонуний бўлган оммавий каналларни олиб ташлаш сўровларини самарали кўриб чиқишимиз мумкин.

Ҳозирча Бразилия Олий Суди Дуров баёнотига жавоб қайтаргани йўқ.

ЎҚИНГ: Тез орада Instagram'га NFT қўшилади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!