Telegram бузилганмиди? Daryo.uz билан боғлиқ иш бўйича Telegram Uzbekistan баёноти

  •   DiMaX
  •  1431
  •  01.12.2020 13:08

Telegram бузилганмиди? Daryo.uz билан боғлиқ иш бўйича Telegram Uzbekistan баёноти

Яқинда Daryo нашрининг расмий Telegram-каналлари ва бошқа бир қатор каналларда администраторлик қиладиган профилдан спам-хабарлар тарқатилган (скриншот бу ерда). Шу масала юзасидан Telegram Uzbekistan расмий баёнот эълон қилди.

ЎҚИНГ: Президент халққа ўз Telegram ва WhatsApp рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг!»

Бошқа администраторлар сохта хабарларни ўчириб ташладилар, Daryo эса ходимнинг Telegram-аккаунтига бузиб кирилган, деб эълон қилди. Шундан сўнг кўп фойдаланувчилар Telegram хавфсизлигига ишонмаслик керак, деган фикрга келишди.

Мен жабр кўрган профил эгаси билан боғландим, деб ёзади Telegram’нинг Ўзбекистондаги расмий вакили.

У билан бир соатлик суҳбат ва @TeleUzChat’да мунозаралар давомида профилга рухсатсиз кириш (бузиб кириш деб бўлмайди) сабаби ушбу фойдаланувчи томонидан фаоллаштирилган вирус файли эканлиги аниқланди.

Вирус жабрланувчининг компьютерига масофадан туриб кириш ҳуқуқини қўлга киритган ва унда очиқ бўлган Telegram Desktop ҳамда ундаги фаол турган 3 та аккаунтни бир нечта каналларга спам юбориш учун ишлатган.

Шу боис сизга қуйидагини хабар бермоқчиман:

  1. 2BH билан ҳимояланган Telegram-профилга бузиб кирилмаган.
  2. Профилга кириш фойдаланувчи ўзи томонидан фаоллаштирилган вирус ёрдамида амалга оширилган.
  3. Ушбу вазиятдаги нуқсонлар – компьютер ҳимояланмагани ва ижтимоий муҳандисликдир.

Маслаҳатларим:

  • Қурилмангизни ҳам жисмоний, ҳам дастурий хавфсиз ҳолда сақланг.
  • Шубҳали файлларни очманг. Уларни ишончли антивирус билан текширинг.
  • 2 босқичли ҳимоя ва код-паролни фаоллаштиринг.
  • Ушбу мақолани ўқинг.

ЎҚИНГ: «Telegram маликаси» билан танишамиз! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!