Telegram’да ақидапарастлик ғояларини тарқатган новвойга ҳукм ўқилиб, телефони ҳам мусодара этилди

  •   DiMaX
  •  1304
  •  25.03.2019 15:24

Telegram’да ақидапарастлик ғояларини тарқатган новвойга ҳукм ўқилиб, телефони ҳам мусодара этилди

Қўқон шаҳрида новвойчилик билан шуғулланиб келган Б.Санаевга (исм-фамилиялар ўзгартирилган) нисбатан интернет билан боғлиқ жинояти сабабли суд ҳукми ўқилди. Бу тўғрида Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди судьясининг хабарини Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги эълон қилган.

ЎҚИНГ: Telegram’даги товламачилар: наманганлик админлар жиноят устида қўлга олинди!

Хабарга кўра, Б.Санаев Telegram мессенжери орқали ҳикмат мазмунидаги каналга аъзо бўлиб, у орқали қирғизистонлик Абдуллоҳ домланинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, жиҳодга, шаҳидликка даъват этувчи диний мазмундаги «Jannatga_oshiqlar» номли маърузасини ўз телефони хотирасига юклаб олади.

Бу ҳам етмагандек, у мазкур маърузаларни синфдоши Ш.Усмановнинг Telegram профилига тарқатиб, жиноят содир этган. Олиб борилган суриштирувлар натижасида Б.Санаевнинг бу хатти-ҳаракати фош бўлди ва қилмиши уни суд курсисига етаклади. 2019 йилнинг 15 март куни суд мажлисида судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари эшитилди.

ЎҚИНГ: Ижтимоий тармоқда ҳокимга туҳмат қилган шахс озодликдан маҳрум этилди

Суд томонидан Б Б.Санаевнинг 2-гуруҳ ногирони эканлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, вояга етмаган фарзандлари борлигини, оилада ягона боқувчи эканини, муқаддам судланмаганлигини, яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғини томонидан берилган кафолат хатини ва бошқа барча жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиниб, унга нисбатан сутканинг соат 22:00 дан соат 7:00 гача бўлган вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ашёвий далил сифатида олинган икки дона телефон аппарати эса давлат фойдасига мусодара қилинди.

Б.Санаев зиммасига оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, алоқа воситаларидан, шу жумладан, интернетдан фойдаланмаслик, жазони назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Фарғона вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик каби қўшимча тақиқлар юкланди.

ЎҚИНГ: Андижонда интернетдан ғаразли мақсадда фойдаланганлар жазоланди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.