Telegram’да буюк янгиланиш: қандай янги имкониятлар бор?

  •   DiMaX
  •  3227
  •  23.01.2019 18:16

Telegram’да буюк янгиланиш: қандай янги имкониятлар бор?

Ўзбекистонда ҳам оммабоп бўлган Telegram мессенжерида шу кунларда катта янгиланиш амалга оширилди. Яъни, унинг турли платформалар учун тақдим этилган клиентлари янги талқинларда тақдим этилди.

ЎҚИНГ: Дуров барибир Telegram Messenger LLP’ни ёпишга мажбур бўлди!

Аввало, мобил платформалар – Android ҳамда iOS учун тақдим этилган Telegram иловаси 5.2-версиягача янгиланди. Ушбу апдейт билан мессенжерга бир қатор янги функциялар қўшилган, айрим нуқсонлар бартараф этилган. Жумладан:

  1. Гуруҳлар фойдаланувчилари учун глобал ҳуқуқлар берилган.
  2. Гуруҳларнинг супергуруҳга айланиш жараёни силлиқлаштирилган: супергуруҳларга тегишли параметрлар ўзгартирилганида, қўшимча билдиришномалар келмайди.
  3. Ёзишмалар тарихи яширин бўлган махфий гуруҳларда янги иштирокчилар энди ўзларидан аввалги 100 тагача хабарни кўришлари мумкин.
  4. Ёзишмалар тарихини тозалагандан ёки ундаги бирор хабарни ўчиргандан сўнг, шу охирги амални бекор қилиш (отмена) имконияти қўшилган.
  5. Контактлар рўйхатининг сараланишини ўзгартириш – уларни алфавит бўйича ёки охирги онлайн бўлган вақтига қараб тахлаш имкони бор.
  6. Медиафайлларни юклаш ва жўнатиш учун янги анимациялар жорий этилган.
  7. Медиафайлларни олдиндан кўриш учун юклаш тезлиги сезиларли даражада оширилган.

ЎҚИНГ: Telegram'да сиз учун фойдали ботлар

Шунингдек, Windows ҳамда macOS тизимли компьютерлар учун тақдим этилган Telegram дастурларида ҳам бир қатор ўзгаришлар мавжуд. Уларнинг аксарияти мобил платформадаги янги имкониятлар билан бир хил бўлса-да, айрим бандларида фарқ бўлгани учун барчасини келтирмоқдамиз.

Хуллас, macOS базасидаги компьютерлар учун Telegram 4.9 талқинидаги ўзгаришлар:

  1. Гуруҳлар фойдаланувчилари учун глобал ҳуқуқлар берилган.
  2. Гуруҳларнинг супергуруҳга айланиш жараёни силлиқлаштирилган: супергуруҳларга тегишли параметрлар ўзгартирилганида, қўшимча билдиришномалар келмайди.
  3. Ёзишмалар тарихи яширин бўлган махфий гуруҳларда янги иштирокчилар энди ўзларидан аввалги 100 тагача хабарни кўришлари мумкин.
  4. Ёзишмалар тарихини тозалагандан ёки ундаги бирор хабарни ўчиргандан сўнг, шу охирги амални бекор қилиш (отмена) имконияти қўшилган.
  5. Ушбу версия Instant View 2.0’ни қўллаб-қувватлайди.
  6. Ёзишмалар рўйхатидаги дастлабки тўққизта чатдан бирига тезкор ўтиш учун клавиатура комбинациялари (CMD + 1-9) жорий этилган.
  7. Барча қораламаларни биттада ўчириш имкони мавжуд.
  8. Медиафайлларни олдиндан кўриш учун юклаш тезлиги сезиларли даражада оширилган.
  9. Чат фонини хиралаштириб қўйиш мумкин.

ЎҚИНГ: WhatsApp’дан фойдаланинг. Telegram, Facebook Messenger ва Google Allo’га ишонч йўқ!

Windows базасидаги компьютерлар учун Telegram 1.5.8 талқинидаги ўзгаришлар:

  1. Гуруҳлар фойдаланувчилари учун глобал ҳуқуқлар берилган.
  2. Гуруҳларнинг супергуруҳга айланиш жараёни силлиқлаштирилган: супергуруҳларга тегишли параметрлар ўзгартирилганида, қўшимча билдиришномалар келмайди.
  3. Автоматик юкланиш созламалари яхшиланган: энди у файллар ва мусиқаларни қўллаб-қувватлайди, шунингдек, 8 МБгача ҳажмли барча файлларни автоматик юклайди.
  4. Ёзишмалар тарихи яширин бўлган махфий гуруҳларда янги иштирокчилар энди ўзларидан аввалги 100 тагача хабарни кўришлари мумкин.
  5. Ёзишмалар тарихини тозалагандан ёки ундаги бирор хабарни ўчиргандан сўнг, шу охирги амални бекор қилиш (отмена) имконияти қўшилган.
  6. Агарда никнейм орқали тэглаб (упоминание) мурожаат этилган хабарда овозли хабар ёки видеохабар келган бўлса, то уни ижро этмагунча хабарни «ўқилган» сифатида белгилаб бўлмайди.
  7. Медиафайлларни юклаш ва жўнатиш учун янги анимациялар жорий этилган.
  8. Медиафайлларни олдиндан кўриш учун юклаш тезлиги сезиларли даражада оширилган.

Юқоридаги янги имкониятлардан баҳра олиш учун, қурилмангизнинг операцион тизимидан келиб чиқиб, қуйидаги ҳаволалар орқали Telegram’ни янгилаб олишингиз мумкин: Android, iOS, macOS, Windows.

ЎҚИНГ: Telegram’да пул топишни истайсизми?