Telegram'да ҳам террорчилик ҳаракатлари бошланмоқда

Telegram'да ҳам террорчилик ҳаракатлари бошланмоқда

Бельгия аксилразведка хизмати (VSSE) маълумотига кўра, илгари ўз тарғиботини ижтимоий тармоқларда олиб борган террорчилар энди «Telegram» мессенжеридан амалга оширишга ўтмоқда. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда. 

Хизмат томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, бир неча йил олдин Сурия ва Ироқдаги баъзи бир террорчилик гуруҳларининг тарғибот материаллари Интернет тармоғида кенг равишда тарқатилмоқда. Хусусан, Telegram'да ҳам. 

Ҳозирда бутун дунёда 200 миллиондан зиёд интернет фойдаланувчилари Telegram'дан (Ўзбекистонда 20 миллиондан зиёд)  фойдаланади. Бундай катта аудитория, ваҳоланки, террористик ҳаракатлар учун яхшигина ёрдам бериши табиий.

Шунингдек, Бельгия разведка хизмати ҳисоботида бир неча йиллардан бери «Facebook», «Twitter» ва «YouTube» каби компаниялар терроризм руҳидаги хабарларни тез аниқлаб, уларни ўчириб ташлаётганини, натижада террорчилар ўз тарғиботини янада торроқ доирада хабар алмашиладиган «Telegram» каби иловаларга кўчира бошлашаётганини таъкидламоқда.

ЎҚИНГ: Telegram'нинг кўпчилик билмайдиган сирлари

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!