Telegram’да ўйин ботлари

  •   Saroy
  •  7498
  •  30.05.2018 13:56

Telegram’да ўйин ботлари

@terabaytuz Telegram-ўйинларига шу қадар берилиб кетдики, ҳатто ўзларига маъқул бўлган ўйинларни мухлислари билан баҳам кўришга қарор қилдик. Қуйида ўйин ботларига кичкинагина саёҳат уюштирдик.

@ludeiBot — «Ludei» Сан-Францискодаги интернет-провайдер компанияси ботида, 4 та ўйин: iBasket (номидан маълумки, бу баскетбол симулятори), Sumon (рақамли бошқотирма), JumpingSubmarine (саккизбитли сакровчи сувости кемаси) ва  барчага маълум бўлган AngryPiano.

@microgamesbot — ушбу бот сизга барчага маълум бўлган қурбақача ўйинида вақтни қисқартириш имконини беради. Қурбақанинг машина тагида қолиб кетмаслигига, дарёдан эсон-омон сузиб ўтишга ва чивинни маза қилиб танаввул қилишига ёрдам бериб юборинг.

@DontDieBot — Зомбидан қочиб кетинг, калитни илиб олинг, эшикни очинг. Буларнинг барчаси саккизбитли оқ-қора манзарада юз беради. Эслатма: зомбининг шериклари бўлиши мумкин.

@awesomebot — яна бир агрегаторли бот сизга html5 – форматда ўйнаш имконини беради. Танлов имконияти бор:

— 2048, сон билан ифодаланган ўйин. У бир вақтлар барча смартфонларни забт этган эди;

— hextris, тетрис, фақат буниси анча тезкор;

— flappy bird,  қушнинг қувурга тушиб кетишига йўл қўйманг;

@lazygamesbot  — сиз пушти ранг одамсиз, вазифангиз эса, қутини керакли жойга силжитиш. Бунинг учун девор кўринишидаги кўплаб тўсиқлардан ўтишингизга тўғри келади. Дастурчилар бу ўйинини «пазл», деб аташади. Ўйин ҳақиқатан ҳам анча мураккаб, ҳатто таҳририятнинг ўзи ҳам ўйинни яратишда анчайин бош қотиришга тўғри келган.

@foxgamebot — 8 битли манзарада ёқимтой тулкича қоялар устида сакрайди ва товуқчаларни ейди. Аммо эҳтиёт бўлиш керак, қоялар жуда тик — унда туриш анчайин мураккаб.

@dotspuzzle_bot — Иккиўлчамли квест керакли жойда шарларга тегиши керак. Баъзи жойлари пазл.

@foragamesbot — Дастурчи бўлиб ўйнанг ва вазифангиз  дедлайндан қочиш, ширин дастурларни илиб олиш,  HR-ўргимчак ва илмоқларга тутқич бермаслик ҳамда яширин тузоқларга тушиб қолмаслик. Яхши графикали ривожланиб борувчи ўйин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!