Telegram’да спамдан «озод» бўлиш сири

Telegram’да спамдан «озод» бўлиш сири

Telegram’да спамдан «озод» бўлиш сири

Спам бу – сизга керак бўлмаган, сиз кутмаётган хабардир. «Спам» сўзининг маъносини бугунги кунда ҳар бир интернет фойдаланувчиси билади. Бундан ташқари, уни нафақат биламиз, балки кўпинча ўз электрон қутимизда ҳам кўрамиз. Ёки Telegram мессенжеримизда шундай ҳодисага дуч келамиз.

«Спам» – бу акроним, мураккаб қисқартма сўздир. У «spiced ham» – «зираворлар билан ветчина (дудланган гўшт)», «аччиқ колбаса», «аччиқ ветчина» сўзининг қисқартирилган шаклидан келиб чиққан. Шунинг учун инглиз тилидан «спам» сўзининг тўғри таржимасини қандайдир «спетчина» — «зираворлар» ва «ветчина» каби тушуниш мумкин.

ЎҚИНГ: Электрон почта душмани — СПАМ ҳақида

Биз Telegram мессенжерида қандай қилиб «спам»дан «озод» бўлишни босқичма-босқич кўриб чиқамиз. «Спам»га тушган ҳар бир аккаунт, аввало, «spambot»га кириши лозим. У қуйидагича бажарилади:

  1. @spambot’га кириб, /старт буйруғини босилади.
  2. «Это ошибка» тугмачаси босилади.
  3. «Да» буйруғи босилади.
  4. Кейин «Нет, ничего подобного не было» жумласи пайдо бўлади.
  5. «I am not spammer. My number is +9989........ (спамга тушган рақамингиз)» ёзиб юборилади.
  6. Кейинги 24 соат қуйидагича жавоб келади:

«Здравствуйте,

Ваша заявка была рассмотрена специалистами команды. Рады сообщить, что с Вашего аккаунта сняты все ограничения.

Чтобы аккаунт не оказался ограничен снова, пожалуйста, не отправляйте незнакомым людям нежелательные для них сообщения, а также приглашения в группы или каналы».

  1. Тайёр, очилди. Сиз спамдан чиқдингиз!

Эслатма: Биринчи куни Telegram сизни спамдан чиқармаслиги мумкин. Иккинчи бора яна юбориш шарт! Агар жавоб келмаса ҳам, албатта натижасини текширинг!

ЎҚИНГ: Telegram’да матнларни турли форматларда ёзиш усуллари

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.