Telegram’даги энг зўр каналлар-4: киноманлар учун!

  •   DiMaX
  •  13949
  •  03.05.2017 16:59

Telegram’даги энг зўр каналлар-4: киноманлар учун!

Telegram-каналлар бўйича тўртинчи тўпламимизни кино ва сериаллар ишқибозларига бағишладик. Тўпламга шу йўналишдаги ботлар ҳам киритилган. Марҳамат, кўриб чиқинг, канал ёки бот номидаги ҳавола орқали ўтиб обуна бўлинг ва кузатиб боринг.

Кино ва сериаллар ҳақидаги Telegram-каналлар

В мире кино

Кино янгиликлари, қизиқарли фактлар, комикслар ва мемлар, шунингдек янги трейлерлар ҳамда премьералар анонслари бериб борилувчи канал.

Кинокляча

Киноижарага чиқарилган турли жанрлардаги фильмларнинг қисқача тавсифлари. Канал муаллифлари кунига биттадан тақриз бериб боришади.

Clique

Бу ерда кинога ва сериалларга оид стикерларни, энг долзарб янгиликлар, қизиқарли хабарларга ҳаволаларни топасиз. Яна янги клиплар ва аудиоёзувлар ҳам бериб борилади.

Naked movie

Премьералар тавсифлари, суратга олиш жараёнларида туширилган архив фотосуратлари, фильмлардан лавҳалар ва тақризлар бериб бориладиган канал.

Кинокрад

Трейлерлар ва фильмларга йўлловчи ҳаволалар канали. Энг қизиғи – уларни ҳатто Telegram’дан чиқмасдан туриб томоша қила оласиз!

Aboutmovie

Турли жанрларга оид, кўришга арзигулик фильмлар ҳақида қисқа, аммо лўнда ахборотлар берувчи тақризлар канали.

Cinemarticle

Кино ва сериаллар янгиликлари, қизиқарли мақолалар, киноюлдузлар видеолавҳалари бериб борувчи канал. Унда яна турли актёрларнинг фотосуратлари ҳамда уларнинг Instagram профилларига ҳаволалар ҳам эълон қилинади.

Everybody’s Doing It Now

Кинотанқидчи Анна Сотникова ва мусиқа танқидчиси Артём Макарский ўзлари кўрган фильмлар ҳақида, махсус намойишлар тўғрисида ҳамда турли фестиваллар хусусида шу канал орқали маълумотлар бериб боришади.

Кино и вино

Кинематография ҳақидаги қизиқарли мақолаларга йўлловчи ҳаволаларнинг ҳафталик тўпламлари, блог муаллифининг алоҳида фильмлар ва умуман киносаноат ҳақидаги мулоҳазалари тақдим этиб бориладиган канал.

Кино и сериалы

Бу каналда жуда кўп нарса бор: фильмлар тўпламлари, яп-янги трейлер ва промолар, ҳафта кинопремьералари, торрентлардаги янгиликлар, кино хабарлари, суратлар ва мемлар…

Постыдное удовольствие

Киношунос Александр Павловнинг сериаллар ва яхши фильмлар тўғрисидаги муаллифлик канали.

Morekino

Бу каналдаям кино янгиликлари ва фильмлар ҳақида тақризлар берилади, аммо улар муаллифнинг ўта оригинал ёндашуви билан ўзгачалик касб этган.

Ревизорий

Конь Анатолий бу каналида фильмлар, сериаллар ва китобларга тақризларини, кино оламидаги сўнгги янгиликларни бериб боради.

Муха на стене

Ҳужжатли фильмлар ҳақидаги тавсифлар ва хабарлар, шунингдек, турли фестиваллар ҳамда киносаноат воқеалари ҳақидаги ҳикояларни мана шу каналдан топасиз.

Kinematos

Каналда ўта камёб классик фильмларга, шунингдек, янги киноасарларга тақризлар бериб борилади. Унинг муаллифи IMDb рейтингининг энг юқорисидаги 250 та фильмнинг барчасини кўриб чиқиш ва уларнинг ҳар бири ҳақида тақризлар ёзиб бориш орзусида.

Cinemaholics

Кино оламидаги охирги воқеалар, актёрларнинг кулгили вазиятлардаги фотосуратлари, уларнинг туғилган кунлари ҳамда ҳақиқий фанатлар учун бошқа кўплаб қизиқарли маълумотлар канали.

Большой фестиваль

Кинони ҳақиқатан ҳам тушунадиганлар учун махсус канал. Бу ерда сиз шов-шувли янги киноларга тавсифларни учратмайсиз. Фақат камёб фильмлар, фақат муаллифлик киноси.

Cценариум

Кинематография атрофидаги мавзуларга бағишланган канал. Сценарийлар ёзиш санъати, маҳорат сирлари, фойдали мақолалар, кино ҳақида тавсиф ва суҳбатлар.

Vertigo

Комикслар, кино ва сериаллар ҳақидаги мазкур каналда асосий эътибор суперқаҳрамонлар ҳақидаги фильмларга қаратилади.

Кино-Театр

Кинофильмлардаги севимли лавҳалар, рус кинематографияси ҳақидаги мақола ва қайдлар, янги киноларнинг мунтазам тавсифлари, мавзуларга ажратилган тўпламлар ва қизиқарли сўровномалар.

Короткий метр

Бутун дунё бўйлаб ишланган турли қисқа метражли фильмларнинг қисқача тавсифлари.

Сериальные макаки!

Шунчаки канал эмас, сериаллар ишқибозлари учун ҳақиқий кенглик! Бу ерда янгиликларни ҳам, анонсларни ҳам, гиф-файлларни, сўровномаларни ҳам топасиз.

Серийный человек

Сериалларга қизиқасиз, лекин мунтазам кўриб боришга вақтингиз йўқми? Унда мана шу каналга обуна бўлинг – уларнинг асосий мазмунини бериб боришади.

Новинки от Lostfilm

LostFilm’да аъло сифатли дубляж қилинган янги кинолар ҳақидаги канал. Ҳар куни янгилаб борилади.

Fan Stuff

Сериаллар тўғрисида сўнгги янгиликлар, уларнинг премьералари ҳақидаги анонслар ва тавсифлар, шунингдек, оммабоп телешоулардан олинган лавҳалар ва кадрлар.

Еда и сериалы

Сериалларнинг янги мавсумлари анонслари, сериаллар хусусида ва унинг атрофидаги мавзуларда қизиқарли мақолалар тўпламлари. Шунингдек, канал муаллифи ўзи томоша қилган телешоулар ҳақидаги шахсий таассуротларини ҳам баён этиб боради.

Кино ва сериаллар ҳақидаги Telegram-ботлар

Киноман 2.0: фильмы и сериалы

Кечқурун нима томоша қилишни ўйлаб бош қотирадиганлар учун ўта фойдали бот. Ёқимли бонус – ўйинлар, фильм ва сериаллардан олинган цитаталар, улар ҳақидаги янгиликлар. Ёққан фильмларни “танланганлар”га қўшиб қўйиш имкони мавжуд.

Фильмофил

Янги қўшилган кинолар хусусида хабар берувчи бот. Яхши томони – бирйўла уларни онлайн томоша қилиш учун ҳаволани ҳам юборади.

Шунингдек, Telegram-каналларнинг турли йўналишлардаги биринчи ва қиз-аёлларга бағишланган иккинчи тўпламига, рус тилини ўрганувчиларга аталган учинчи тўпламига ҳам назар солишингизни тавсия этамиз.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!