Telegram’даги стикерларни WhatsApp’га ҳам қўшамиз

  •   DiMaX
  •  263
  •  30.10.2018 15:33

Telegram’даги стикерларни WhatsApp’га ҳам қўшамиз

Ўзбекистонда энг кенг тарқалган мессенжер Telegram бўлиб, унда мулоқотни янада жонлантирувчи, қизиқарли қилувчи стикерлардан ҳам фойдаланамиз. Ушбу функция яқинда дунёдаги энг оммабоп WhatsApp иловасига ҳам жорий этилган.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, WhatsApp’га ҳам стикерлар қўшилди, уни синаб кўришингиз мумкин!

Айтиш керакки, WhatsApp мессенжерининг стикерлари ҳам худди шундай – 512×512 пикселли «*.webp» форматли тасвирлардан иборат, шаффофлик қатлами бор ва эмодзиларга бириктирилади.

Telegram дастурчилари эса бундан фойдаланиб қолишди – ўз стикерларини рақобатчи мессенжерга ҳам кўчиришди. Айни дамда WhatsApp’да иккита шундай стикерлар тўплами мавжуд бўлиб, уларни қуйидаги ҳаволалари орқали ўрнатиб олишингиз мумкин:

  • Telegram Stickers (iOS учун / Android учун)
  • Halloween Pack (iOS учун/ Android учун)

Play Маркет ёки App Store орқали ушбу тўпламларни ўрнатиб олсангиз, улар автоматик тарзда WhatsApp мессенжерингизда пайдо бўлади.

Шунингдек, дастурчилар Telegram учун стикер ясовчиларни ҳам ўз тўпламларини WhatsApp’га ўтказишга чорлашган. Бунинг учун [email protected] манзилига мурожаат этиш лозим – жавобан буни амалга оширишнинг батафсил йўриқномасини юборишади.

ЎҚИНГ: iOS Stickers дастури орқали Telegram учун стикерлар қандай яратилади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.