Telegram’даги хатолик сабабли ўчириб юборилган хабарни тиклаш йўли топилди!

  •   DiMaX
  •  20829
  •  09.04.2019 15:20

Telegram’даги хатолик сабабли ўчириб юборилган хабарни тиклаш йўли топилди!

Хабарингиз борки, Telegram мессенжери жамоаси яқинда барча платформалар учун тақдим этилган иловаларини янгилади. Унда, жумладан, шахсий ёзишмаларда исталган киши, исталган вақтда ёзган хабарни барча учун ўчириш имкони ҳам берилган.

ЎҚИНГ: Telegram’ни тинч қўйишмаяпти: Дуров ноилож компанияни ёпди!

Энди эса мессенжерда аниқланган носозлик туфайли ўзингиз ўчирган хабарни тиклаш имкони борлиги маълум бўлди. Бу усул фақат мессенжернинг компьютер ва ноутбуклар учун тақдим этилган Telegram Desktop дастуридагина ишлайди.

Шундай қилиб, ўчирилган хабарни тиклаш жараёни қуйидагича:

  1. Суҳбатдошга исталган бир хабарни ёзиб юборинг. Масалан, шунчаки «Салом» деб ёзасиз.
  2. Telegram Desktop интерфейсининг чап томонидаги чатлар рўйхатида ўша суҳбатдош номи устига сичқончанинг ўнг тугмачаси билан чертинг.
  3. Очилган менюдан ёзишмалар тарихини тозалаш функцияси – «Очистить историю» бандини танланг.
  4. Ёзишмаларни суҳбатдошингизда ҳам ўчириш учун «Также удалить для...» деган жойига белги қўйинг ва ўчиришингизни тасдиқланг.
  5. Суҳбатдошингизга янги хабар ёзиб юборинг, масалан – «Хайр» сўзини.
  6. Шу юборилган хабарнинг устига сичқончанинг ўнг тугмачаси билан чертинг.
  7. Очилган менюдан «Удалить сообщение»ни танланг
  8. Суҳбатдошингизда ҳам ўчириш учун «Также удалить для...» деган жойига белги қўйинг ва «Удалить»ни босиб, ўчиришингизни тасдиқланг.

Telegram мантиғига кўра, ушбу ёзишма энди бўм-бўш бўлиб қолиши керак, лекин амалда унда бояги юборган («Салом» деб ёзилган) хабарингиз пайдо бўлиб қолади. Бунда суҳбатдошингизда барча – ўзи ва сиз ёзган хабарлар ўчиб кетади; сиз чатдаги охирги хабарни фақат ўзингиз учун тиклаб олганингиз унга кўринмайди.

ДИҚҚАТ: бу усулда ўчириб-тиклаганингизда, сиз фақат сўнгги юборган хабарингизнигина қайта тиклай оласиз. Шу суҳбатдошингиз билан кечган аввалги ёзишмаларнинг барчаси ҚАЙТА ТИКЛАНМАЙДИГАН БЎЛИБ ўчиб кетади. Шу боис ушбу функцияни синаб кўришда эҳтиёт бўлган маъқул.

ЎҚИНГ: Telegram’да пул топишни истайсизми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.