Telegram дастурчилари Xiaomi ва Huawei смартфонлари эгаларига зўр маслаҳат беришди

  •   DiMaX
  •  4774
  •  04.09.2019 16:14

Telegram дастурчилари Xiaomi ва Huawei смартфонлари эгаларига зўр маслаҳат беришди

Бутун дунё бўйлаб Huawei ҳамда Xiaomi смартфонлари фойдаланувчилари Telegram техник кўмак хизматининг бошини қотириб юбордилар. Гап шундаки, мазкур қурилмаларда ушбу мессенжердан билдиришномалар келмай қўйган.

ЎҚИНГ: Telegram, WhatsApp ва Viber’даги ўз профилларимизни янги телефон рақамимизга қандай ўтказамиз?

Шу боисдан Telegram дастурчилари жамоаси расмий FAQ бўлимини янгилаб – унга ушбу муаммони ҳал этиш усулларини қўшиб қўйишди.

Мессенжер вакилларига кўра, Huawei ҳамда Xiaomi смартфонлари чет иловалардан келадиган билдиришномаларга қарши ўта қаттиқ курашадиган бўлган. Таск-киллер фон режимидаги сўровларни блоклаб қўяди, Telegram’ни тезкор хотирадан олиб ташлайди ва шу сабабдан ҳам бу илова масофадаги сервердан келадиган билдиришномаларни қабул қила олмай қолади.

Бунинг ечими оддий – Telegram дастурини истиснолар рўйхатига қўшиб қўясиз, шунда таск-киллер унинг фаолиятини тўсиб қўя олмайди. Бунинг қандай амалга оширилишини ҳам мессенжер дастурчилари кўрсатиб беришган.

Huawei смартфонларида:

Phone Manager иловасини очасиз, у ердаги «Защищённые приложения» бандига кирасиз ва ушбу рўйхатга Telegram‘ни қўшиб қўясиз.

Xiaomi смартфонларида:

Ушбу телефонларда мана бу манзилгача борасиз: «Сервисы» → «Безопасность» → «Разрешения» → «Автозапуск». Шу ерда Telegram‘ни топиб, унинг автоматик ишга туширилишини фаоллаштириб қўясиз.

Шундан сўнг сизнинг Xiaomi (сотиб олиш) ёки Huawei (харид қилиш) смартфонингиз Telegram билдиришномаларини блоклаб қўймайди (агар илова созламаларида ўзингиз чекламаган бўлсангиз, албатта). Чунки энди бу мессенжер ўз-ўзидан тезкор хотирадан олиб ташланмайди ва ҳамиша фон режимида ишлаб туради.

ЎҚИНГ: Telegram’даги шубҳали каналларга «фирибгарлик» ёрлиғи қўйила бошлади. Рўйхатда Ўзбекистоннинг канали ҳам бор!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.