Telegram Desktop барқарор 1.4.2 талқинигача янгиланди

  •   DiMaX
  •  337
  •  10.10.2018 13:52

Telegram Desktop барқарор 1.4.2 талқинигача янгиланди

Ўзбекистонда энг оммалашган мессенжерларидан бири ноутбук ва компьютерларда фойдаланиш учун Telegram Desktop дастурини тақдим этганидан хабарингиз бор. Ушбу илова кейинги бир куннинг ичида дастлаб 1.4.1, кейин эса 1.4.2 талқинига қадар янгиланди.

ЎҚИНГ: Telegram’ни код-парол ёрдамида ҳимоя қилишни биласизми?

Ушбу иккита янгиланиш билан Telegram Desktop фойдаланувчиларига қуйидаги афзалликлар тақдим этилган:

  1. Хотира билан боғлиқ хатоликлар тузатилган.
  2. Хариталарнинг дастлабки кўрсатилиши (превью) энди MTProto протоколи орқали амалга оширилади.
  3. Созламалар менюсида ўзгаришлар амалга оширилган.
  4. Турли тузатиш ва яхшилаш ишлари олиб борилган.

Агарда компьютер ёки ноутбукингизда Telegram Desktop дастури бўлмаса, уни мана бу ҳавола орқали расмий сайтидан юклаб олишингиз мумкин. Аллақачон ушбу иловадан фойдаланаётганларга эса уни янгилаш лозимлигини эслатиб ўтамиз.

ЎҚИНГ: Telegram’даги барча ёзишмаларингиз ва файлларингизни кўчириб олиш йўли бор!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!