Telegram Desktop’да ишни тезлаштириш ва қулайлаштириш учун тугмачалар комбинациялари

  •   DiMaX
  •  1259
  •  16.05.2018 09:17

Telegram Desktop’да ишни тезлаштириш ва қулайлаштириш учун тугмачалар комбинациялари

Ўзбекистонда фаол қўлланиладиган Telegram мессенжерининг компьютер ва ноутбукларга мўлжаллаб чиқарган иловаси – Telegram Desktop ҳам жуда оммабоп. Бугун мазкур дастурда айрим амалларни тезкор ва осон бажаришга хизмат қилувчи тугмачалар жамланмаларини кўриб чиқамиз.

ЎҚИНГ: Telegram’даги ёзишмани бутунлигича сақлаб олишни биласизми?

Қуйидаги тугмачалар комбинациялари Telegram Desktop’нинг Windows ҳамда macOS тизимли қурилмалар учун тақдим этилган талқинларида амал қилади:

  1. «Юқорига юриш» тугмачаси – жорий ёзишмадаги сўнгги хабарингизни таҳрирлаш;
  2. CTRL/Command ва «юқорига юриш» тугмачаси – танланган хабарга жавоб ёзиш;
  3. CTRL/Command + F – айни дамда очиқ ёзишмадан излаш;
  4. CTRL/Command + M – дастурни пастга – топшириқлар панелига йиғиб қўйиш;
  5. CTRL/Command + W – дастурни трейга (пастки ўнг бурчакка – кўринмас қилиб) йиғиб қўйиш;
  6. CTRL/Command + L – агарда Telegram Desktop’га код-парол ўрнатилган бўлса, дастурни қулфлаш;

ЎҚИНГ: Telegram’ни код-парол ёрдамида ҳимоя қилишни биласизми?

  1. CTRL/Command + Q – Telegram Desktop’ни тўлиқ ёпиш;
  2. ALT/Option + стрелкалар – чатлар бўйлаб юқорига/пастга юриш; иккинчи варианти: ALT/Option + Tab (чатлар бўйлаб пастга юриш) ҳамда ALT/Option + Shift + Tab (чатлар бўйлаб юқорига юриш);
  3. Esc – чатни танлаш (шунингдек, қидирув) саҳифасига ўтиш;
  4. Бирор хабарга жавоб ёзаётганда Esc – жавобни бекор қилиш (матн териш майдончаси бўш бўлсагина);
  5. Аудиоёзувларни ижро этаётганида овоз созлаш индикаторига олиб бориб, сичқончанинг ғилдиракчаси орқали ижро товушини баландлатиш ва пастлатиш мумкин.

Тўғри, тугмачаларнинг бундай комбинациялари дастлаб ноқулайроқ туюлиши мумкин, аммо тезда ўрганиб кетасиз ва шундан кейин Telegram Desktop’да ишлашингиз анча осон ҳамда тез кечади.

ЎҚИНГ: Telegram Desktop 1.3 талқинида чиқди – унда кўплаб янги имкониятлардан баҳра олинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!