Telegram Desktop’нинг 1.2.14 талқини: янги имкониятлардан баҳра олинг!

  •   DiMaX
  •  871
  •  22.03.2018 16:46

Telegram Desktop’нинг 1.2.14 талқини: янги имкониятлардан баҳра олинг!

Шу кунларда қийин вазиятда қолган бўлса-да, Telegram жамоаси мессенжерни такомиллаштиришдан тўхташмаяпти. Жумладан, кейинги икки кун ичида унинг компьютерларда ишлатиш учун тақдим этилган Telegram Desktop иловаси 1.2.14 талқинигача янгиланди.

ЎҚИНГ: Telegram Desktop’нинг янгиланган 1.2.10 Альфа-версиясида қандай ўзгаришлар бор?

Айтиш керакки, аввалроқ ушбу клиентнинг Альфа-талқинида чиқарилган кўплаб янгиликлар энди барқарор Telegram Desktop’да ҳам жорий этилган. Шунингдек, ундан бошқа ҳам бир қатор қулайликлар киритилганки, улардан энг асосийлари қуйидагилардир:

  1. Гуруҳлардаги хабарларда тезкор жавоб тугмачаси пайдо бўлган. Бирор гуруҳдаги ўзингиздан бошқа исталган суҳбатдошнинг хабари устига курсорни олиб боришингиз билан унинг юқори ўнг бурчагида «Жавоб бериш» («Ответить») ёзуви кўринади.
  2. Бирор хабарга жавоб ёзиш учун уни танлаш осонлаштирилган: буни Ctrl+Up ва Ctrl+Down тугмачалар жамланмалари орқали амалга оширасиз. Яъни, Ctrl тугмачасини қўйиб юбормасдан туриб, клавиатурадаги стрелкали (курсорни юқорига/пастга ҳаракатлантирувчи) тугмачаларни босасиз.
  3. Энди хабарга жавоб ёзиш учун сичқончанинг ўнг тугмачаси орқали тегишли хабарни танлаб, очилган менючадан «Ответить»ни босиб юришга ҳожат йўқ. Шунчаки, исталган хабарнинг ён томонига сичқонча билан икки марта чериш орқали унга жавоб ёзиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Telegram Desktop 1.2.6 талқинигача янгиланди, ўзгаришлар билан танишинг!

  1. Бирор стикерлар тўпламини қидирганингизда, энди сизга нафақат ўзингизда ўрнатилган тўпламлар, балки янги стикер-пакетлар ҳам топиб кўрсатилади.
  2. Эмодзи орқали стикер излаганингизда, энди нафақат ўзингизда ўрнатилган тўпламлардаги, балки умуман Telegram’да оммабоп бўлган пакетлардаги стикерлар ҳам таклиф қилинади.
  3. Клиент созламаларига «Эмодзи киритишда оммабоп стикерларни таклиф этиш ёки таклиф этмаслик» банди қўшилган.

ЎҚИНГ: Telegram ва Skype’да бепул PROMT таржимони ишга тушди!

  1. Охирги қўлланган стикерларни кўрсатишда энди уларнинг сони 20 тагача қисқартирилган.
  2. Telegram’даги овозли қўнғироқлар учун масъул бўлган libtgvoip кутубхонаси янгиланган.
  3. Медиафайллар тагсўзларида энди матнларни турли форматларда ёзиш имкони тақдим этилган.
  4. Агарда бирор хабарга ёзилаётган жавобда матн киритиш майдончаси бўш турса-ю, сиз Esc тугмачасини боссангиз, «Жавоб» бекор қилинади. Олдинлари эса бундай вазиятда жавоб ёзиш қоралама («Черновик») ҳолатида қолдириларди, ва сиз чатлар рўйхатига қайтар эдингиз.
  5. «Бўш» хабарлар юбориш билан боғлиқ баг бартараф этилган.

ЎҚИНГ: Telegram’да овози ўчириб қўйилган чатларни яшириш йўли ҳам топилди!

  1. Каналлардан «эслашлар» олиб ташланган: энди бирор каналда сизни никингиз билан «эслашса», бу сизга «эслашлар» тарзида кўрсатилмасдан, балки янги хабар тарзида кўринади.
  2. Браузердан суратларни нусхалаб олиб жойлаган ҳолда альбомлар яратишдаги камчилик бартараф этилган.
  3. Бошқа кўплаб кичик яхшилашлар жорий этилган.
  4. Фойдаланиб кўриш жараёнида аниқлашимизча, то Telegram Desktop’ни 1.2.14 талқинигача янгилашингиздан олдинги хабарларни таҳрирлай олмайсиз, ундан кейин ёзганларингиз бемалол таҳрирланади.

Telegram Desktop мессенжерини Windows/Mac/Linux компьютерларига юклаб олиш учун ушбу, macOS тизимли қурилмаларга ўрнатиб олиш учун эса мана бу ҳаволалар орқали ўтишингиз мумкин. Агарда аллақачон бу клиентдан фойдаланиб келаётган бўлсангиз, шунчаки уни янгилаб кўринг ва юқоридаги имкониятларидан баҳра олинг!

ЎҚИНГ: Telegram’ни блоклашмоқчи, вазият жиддий!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.