Telegram Desktop’нинг янгиланган 1.2.10 Альфа-версиясида қандай ўзгаришлар бор?

  •   DiMaX
  •  531
  •  09.03.2018 15:10

Telegram Desktop’нинг янгиланган 1.2.10 Альфа-версиясида қандай ўзгаришлар бор?

Ушбу оммабоп мессенжернинг компьютерларда фойдаланиш учун чиқарилган Telegram Desktop клиентининг Альфа-талқини шу кунларда кетма-кет иккита янгиланишга эга бўлди. 7 март куни мазкур дастур 1.2.9 талқинигача янгиланган бўлса, бу версиядаги айрим нуқсонларни бартараф этиш учун, икки кун ҳам ўтмай туриб 1.2.10 талқини тақдим этилди.

ЎҚИНГ: Telegram ва Skype’да бепул PROMT таржимони ишга тушди!

Ушбу иккита янгиланиш билан Telegram Desktop фойдаланувчиларига қуйидаги имкониятлар тақдим этилган:

  1. Хабарга тезкор жавоб бериш мумкин: бунинг учун хабарнинг ўзига ёки унинг ёнига сичқонча билан икки марта чертиш лозим.
  2. Стикер излаш имкони бор: ўзингизда мавжуд стикерлар тўпламига кириш ёки янгиларини ҳамда GIF-анимацияларни излаш учун, янги қўшилган тугмачани босасиз.

  1. Хабар ёзаётиб, эмодзи киритилса, унга мос стикерлар таклиф этилади. Бунда нафақат ўзингиз ўрнатган тўпламлардаги, балки умуман оммабоп пакетлардаги стикерлар ҳам кўрсатилади.
  2. Охирги қўлланган стикерларни кўрсатиш 20 тагача камайтирилган.
  3. Энди бирор каналда сизни никингиз билан «эслашса», бу сизга «эслашлар» тарзида кўрсатилмайди, балки янги хабар тарзида келади.
  4. Қўнғироқлар учун масъул бўлган libtgvoip кутубхонаси янгиланган.
  5. Турли нуқсонлар аниқланиб, бартараф этилган ва клиентнинг умумий ишлаши яхшиланган.

Юқоридаги каби яхшилашлар билан тақдим этилган Telegram Desktop альфа-версиясини олиб ўрнатиш учун, мана бу ҳавола орқали мессенжернинг махсус саҳифасига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’да овози ўчириб қўйилган чатларни яшириш йўли ҳам топилди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.