Telegram Desktop янгиланди: унда қандай ўзгаришлар бор?

  •   DiMaX
  •  1191
  •  12.06.2018 13:18

Telegram Desktop янгиланди: унда қандай ўзгаришлар бор?

Ўзбекистонда ҳам оммабоп ҳисобланган Telegram мессенжери такомиллашишда давом этаётир. Унинг компьютерлар учун ишлаб чиқилган Telegram Desktop дастури шу кунларда 1.3.7 талқинига қадар янгиланди.

ЎҚИНГ: Кутилмаганда Telegram'дан блокировка олиб ташланди

Telegram Desktop 1.3.7 талқинида аввалги барқарор версиядагига таққослаганда қуйидаги ўзгаришлар мавжуд:

  1. Блокировкани айланиб ўтиш воситалари янгиланган.
  2. Telegram сервисидан Фойдаланиш шартларини қабул қилишни таклиф этувчи янги ойна қўшилган.
  3. Овозли қўнғироқлар учун қўлланувчи libtgvoip кутубхонаси 2.1 талқинигача янгиланган.
  4. Энди илова эмодзи рангининг сиз танлаган тусини эслаб қолади.
  5. Супергуруҳларда муайян фойдаланувчининг хабарларини излаш билан боғлиқ хатоликлар тўғриланган.
  6. Telegram Desktop орқали видеони томоша қилишда давомийликни акс эттирувчи чизиқ бўйлаб суриш функцияси тўғриланган.

ЎҚИНГ: Telegram’ни код-парол ёрдамида ҳимоя қилишни биласизми?

  1. Дастурнинг ўзини топшириқлар панелидан очиш (аввалдан ишга туширилган бўлса) функцияси созланган.
  2. Энди бошланғич созламаларга кўра стикерда унинг юборилиш/қабул қилиниш вақти кўриниб турмайди – уни кўриш учун стикер устига курсорни олиб бориш керак.
  3. Кирувчи қўнғироқлар билан боғлиқ муаммо ҳал этилган.
  4. Linux-версиядаги контекст меню билан боғлиқ муаммо бартараф қилинган.
  5. Эмодзили матнда Markdown-форматлашни қўллаш тўғриланган.
  6. Қораламаларнинг юкланиши тўғриланган.

Юқоридаги янги имкониятлардан баҳраманд бўлиш учун, Telegram Desktop дастурингизни янгилаб кўринг. Агарда ундан ҳали фойдаланмаётган бўлсангиз, у ҳолда мессенжернинг расмий сайтидан мана бу ҳавола орқали кўчириб олиб ўрнатишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’даги товламачилар: наманганлик админлар жиноят устида қўлга олинди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!