Telegram Desktop’да янги имкониятларни қарши олинг!

  •   DiMaX
  •  438
  •  12.08.2021 17:26

Telegram Desktop’да янги имкониятларни қарши олинг!

Windows 10 операцион тизими учун Telegram Desktop янгиланган версияда тақдим этилди. Ушбу апдейт билан мессенжерда бир қатор фойдали функциялар ва ташқи қиёфасида айрим ўзгаришлар пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Windows 10 учун энг зўр 22 та антивирус: мутлақо бепуллари ҳам бор!

Мазкур янги имкониятлар қуйидагилардан иборат:

  • Хабарнинг чатдан автоматик йўқолиб кетиш муддатини бир ой, бир ҳафта ёки бир ой қилиб созлаш мумкин.
  • Файлларни кўриш режимида алоҳида GIF варақаси пайдо бўлган.
  • Агар аккаунтингиз паролини унутган бўлсангиз ва уни тиклаш учун қўлланувчи электрон почтангизга кириш имконингиз бўлмаса, энди икки босқичли аутентификация ёрдамида аккаунтга киришни тикласа бўлади. Бунда эски паролни бекор қилиш 7 кун вақтни олади, бу жараённи мазкур аккаунтингиз мавжуд бўлган исталган қурилмадан туриб тўхтата оласиз ҳам.
  • Илованинг белгичаси ҳамда дастлабки созламаларга кўра чат фони янгиланган.

Telegram Desktop’нинг янги версиясини Windows 10 операцион тизимли компьютер ва ноутбуклар эгалари Microsoft Store каталогидан мана бу ҳавола орқали ўрнатиб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’да янги вакансиялар очилди, ишлайсизми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.