Telegram энди расман ўзбек тилида тақдим этилди!

  •   DiMaX
  •  1430
  •  15.04.2020 17:01

Telegram энди расман ўзбек тилида тақдим этилди!

Эсингизда бўлса, Telegram Uzbekistan канали барча қизиқувчиларни мессенжерни ўзбек тилига ўгириш бўйича ҳамкорликка чорлаган эди. Мазкур каналнинг эълон қилишича, Telegram’дан энди расман ўзбек тилида фойдаланиш мумкин.

ЎҚИНГ: ТОП-7: Telegram’нинг сиз билмаган сирлари

Telegram мессенжерининг интерфейсини ўзбекчага алмаштириш жуда осон: Settings → Language → O‘zbek (Sozlamalar → Til → O‘zbek).

Ўзбек тили ҳозирда расмий равишда Android ҳамда iOS тизимлари учун ишлаб чиқилган Telegram клиентларида тақдим этилган. Ноутбук ва компьютерларга мўлжалланган Telegram Desktop дастури ҳам тез орада ушбу имкониятга эга бўлади.

Telegram Uzbekistan канали интерфейсни ўзбек тилига таржима қилишда ёрдам берган барчага миннатдорчилик изҳор этган. Шунингдек, исталган вақтда ушбу таржимани янада мукаммаллаштириш учун https://translations.telegram.org/uz ҳаволаси орқали таржималар платформасига кириш имкони ҳар бир фойдаланувчида мавжуд эканлигини ҳам эслатади.

ЎҚИНГ: Telegram'да қандай қилиб Америка рақами билан аккаунт очиш мумкин?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!