Telegram фойдаланувчилари кутаётган функция бошқа мессенжерда пайдо бўлди!

  •   DiMaX
  •  1243
  •  11.06.2020 14:42

Telegram фойдаланувчилари кутаётган функция бошқа мессенжерда пайдо бўлди!

Viber мессенжери жамоаси унга янги қулай функция қўшилганлигини эълон қилди. Ушбу иловада энди 20 нафаргача фойдаланувчи иштирокида гуруҳли видеоқўнғироқ қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Zoom ҳам, Skype ҳам керак эмас: WhatsApp’да энди 50 кишилик видеоконференция қила оласиз!

Viber иловасида керакли одамлар билан видеосуҳбат бошлаш учун қуйидаги учта қадамни амалга ошириш кифоя:

  1. Илова экранининг юқори ўнг бурчагидаги видео белгичасини босасиз;
  2. Видеочатга қўшиш керак бўлган контактларни белгилаб чиқасиз;
  3. Чақирув тугмачасини босасиз.

Гуруҳли видеочат жараёнида яна янги иштирокчиларни ҳам видеосуҳбатга қўшиш мумкин, бунинг учун «Добавить» тугмачасини босиш керак.

Viber гуруҳли видеоқўнғироқларида айни пайтда гапираётган иштирокчининг трансляцияси барча суҳбатдошлар экранига чиқади. Зарурат туғилса, ҳар бир иштирокчи ўзи учун суҳбатдошлардан бирининг видеосини ўзида бириктириб қўя олади. Бундан ташқари, видеоконференция давомида ўзининг овозини ё видеосини ўчириб қўйиш, шунингдек, ким шундай қилиб қўйганини кўриш ҳам мумкин.

Гуруҳли видеочатлар Viber 10 ва ундан кейинги версиялардаги десктоп ҳамда мобил иловаларда ишлайди.

ЎҚИНГ: Telegram, WhatsApp ва Viber’даги ўз профилларимизни янги телефон рақамимизга қандай ўтказамиз?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!