Telegram фойдаланувчилари, қийин вазиятга тушишдан олдин буни билиб қўйинг!

  •   DiMaX
  •  983
  •  01.06.2021 09:49

Telegram фойдаланувчилари, қийин вазиятга тушишдан олдин буни билиб қўйинг!

Хабарингиз борки, Telegram мессенжеридан ноутбук ёки десктоп компьютерларда фойдаланиш икки хил усулда амалга оширилади. Булардан бири – Telegram Desktop дастури бўлса, иккинчиси – исталган браузерда унинг web-версиясини очишдир. Биз аввалроқ, ушбу иккала усулда ҳам аккаунтга кириш учун код SMS-хабар орқали юборилмай қўйилгани ҳақида ёзган эдик.

ЎҚИНГ: Telegram’да бепул, аноним ва чексиз файл сақлагич пайдо бўлди

Энди эса расмий Telegram Uzbekistan канали ҳам Telegram Desktop иловасига ва мессенжернинг Web-версиясига кириш ҳақида эслатма эълон қилди. Унда юқоридаги ҳолат – Telegram-аккаунтингизга энди компьютер ёки ноутбукда SMS орқали кира олмаслигингиз тасдиқланган ва бунинг муқобил йўллари кўрсатилган.

Компьютер учун дастур ва Web-иловаларда профилга киришни фақат Telegram коди ёки QR-код орқали амалга ошириш мумкин, дейилади унда. Агар аккаунтингизда бошқа фаол сеанслар бўлмаса, сиз мобил қурилмангизда ўз профилингизга киришингиз керак бўлади ва тасдиқлаш коди SMS орқали эмас, балки телефондаги Telegram иловасига юборилади.

Буни ёнингизда фақат Telegram иловасисиз оддий телефон ва компьютер бор бўлган вазиятга тушишдан олдин ёдда тутишни маслаҳат берамиз, дейилади эслатмада.

Telegram-аккаунтга QR-код орқали тезкор кириш ҳақидаги йўриқнома ва бу жараённинг видеоси мана бу мақоламизда кўрсатилган. Агарда сизда икки босқичли аутентификация ёқилган бўлса, унинг паролини ҳам киритишингиз керак бўлади. Бунақа ҳимоя эса профилингизни бузиб киришдан сақлашда ишончли воситадир.

ЎҚИНГ: Android учун мустақил Telegram чиқди: афзалликлари нимада? (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!