Telegram’га қарши беҳуда жанг: Роскомнадзор адашиб, Amazon IP-манзилларига киришни ёпиб қўйди

  •   DiMaX
  •  703
  •  17.04.2018 08:43

Telegram’га қарши беҳуда жанг: Роскомнадзор адашиб, Amazon IP-манзилларига киришни ёпиб қўйди

Фойдаланувчиларнинг ёзишмаларини шифрлаш калитларини бермагани сабабли, Роскомнадзор мамлакат ҳудудида Telegram мессенжерини блоклай бошлаганидан хабарингиз бор. Кеча – 16 апрелда нафақат Россияда, балки бошқа мамлакатларда ҳам бу илованинг ишлашида муаммолар юзага келди.

Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Роскомнадзор мамлакатда Telegram’нинг фаолиятини тўхтатиш учун IP-манзилларни блоклай бошлаган. Бу эса кутилмаган ҳолатларга олиб келган. Жумладан, Amazon билан боғланган нақ 655 532 та IP-манзил блокланиб қолган.

ЎҚИНГ: Telegram'нинг Ўзбекистонда маълум вақт ишламай қолиши Россиядаги воқеалар билан боғлиқми?

TJournal нашрининг ёзишича, блокланиб қолган IP-манзиллар 52.58, 18.196, 18.194, 35.156 билан бошланади. Бу эса шу билан боғлиқки, Telegram чекловни айланиб ўтиш учун Amazon IP-манзилларидан фойдалана бошлаган.

Хабарда аниқлик киритилишича, айрим манзиллар чиндан ҳам блокировкани айланиб ўтишда қўлланган. Роскомнадзор реестрида кўрсатилган IP-манзиллар Telegram билан боғлиқ эмас, шунга қарамай, регулятор улардан бир неча мингтасига уланишни ёпиб қўйган.

Шу билан бирга, Telegram тўлиқ блокланиб ҳам қолмаган – айрим ҳолларда у VPN ёки прокси-серверларсиз ҳам ишламоқда. Хуллас, воқеалар ривожи қизиқ кетаётир, уларни биз билан бирга кузатинг.

ЎҚИНГ: Айни Telegram блокланаётганида, Opera VPN – чекловни «айланиб ўтиш» сервиси ҳам тўхтатиляпти

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.