Telegram'га VPN орқали кириш қонунийми? Роскомнадзор жавоб берди.

Telegram'га VPN орқали кириш қонунийми? Роскомнадзор жавоб берди.

Россия ҳудудида Telegram фаолиятининг тақиқланиши муносабати билан бир-биридан қизиқарли хабарлар тарқалиши давом этмоқда. Уларнинг аксарияти Роскомнадзор ташкилоти раҳбари Александр Жаров билан боғлиқ. У кеча бир соат мобайнида журналистлар билан мулоқотда бўлган.

Интервьюда маълум бўлишича, россияликлар мамлакатда блокировка қилинган мессенжердан VPN ёки прокси тизимлари орқали фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун интернет фойдаланувчилари жаримага тортилмайдилар ёки жиноятчи деб топилмайдилар.

Ўқинг: Смартфон саноатида кучли рақиб кутилмоқда

Хусусан, Александр Жаровнинг қайд этишича, Россия хавфсизлик хизмати ҳамда Роскомнадзор ташкилотлари турли йўлла билан хизматдан фойдаланадиган Telegram фойдаланувчиларига ҳеч қандай эътироз билдирмайдилар. Шу билан бирга, бот/канал эгалари, жумладан қонун доирасида фаолият олиб бораётган сиёсий ресурслар фаолиятига ҳам бирор тақиқ қўйилмайди. Давлат мансабдорининг таъкидлашича, мессенжер блокланиши давлатнинг алоқа маъмури ҳамда мессенжер раҳбарияти ўртасидаги низо.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!