Telegram`га янги функциялар қўшилди

Telegram`га янги функциялар қўшилди

Telegram мессенжери иловасининг янги 3.16 версиясида бир қатор янги функциялар пайдо бўлди. Бу ҳақда мессенжернинг расмий блогида хабар берилмоқда. Эндиликда фойдаланувчилар Telegram чатларида 48 соатгача олдинроқ юборилган хабарларни суҳбатдош кўрмаслиги учун ўчириб юбориш имкониятига эга бўладилар. Бундай функция, айниқса, нохос ёки ноўрин юборилган хабарларни ўчиришда жуда қўл келиши тайин. Ўчирилган хабарларни суҳбатдош кўра олмайди.

Мессенжерга қўшилган яна бир янгилик, бу интернет трафик сарфи бўйича батафсил статистика намойишидир. Фойдаланувчилар ушбу функция учун ажратилган бўлимда Wi-Fi ва мобил интернет орқали кирувчи ва чиқувчи трафик ҳақида аниқ маълумотга эга бўладилар.

Шунингдек, янги версияга T.me ҳаволалари, тезкор кўриш саҳифаларидаги видеоларда Picture-In-Picture опцияси ва Махфий чатларда “Спам ҳақида хабар бериш” тугмаси қўшилган.

Яна бир қулайлик: чатдаги хабарларни кўраётганда хабар юборилган сана чат-хонаси юқорисида кўрсатилади.

Telegram иловасининг Android версиясини юклаб олиш учун ҳавола.

Telegram иловасининг iOS версиясини юклаб олиш учун ҳавола.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.