Telegram ичида веб-сайтлар

Telegram ичида веб-сайтлар

Telegram мессенжерининг навбатдаги янгиланишида веб-ботлар хусусияти қўшилиши ва улар фойдаланувчиларга иловадан чиқмасдан учинчи томон веб-сайтларини очиш имконини бериши маълум бўлди. Эндиликда, Telegram'нинг сўнгги бета версиясида "Durger King" номли ўйлаб топилган озиқ-овқат етказиб бериш хизматининг веб-боти синалаётгани маълум бўлди.


Фойдаланувчилар Durger King веб-ботига кирганларида турли хил тез тайёрланадиган таомларнинг чиройли анимацияланган менюсини кўрадилар ва у ерда ўзларига керакли овқатларни бир нечта тугмаларни босиш билан танлаб, хоҳишларига кўра буюртмага изоҳ ҳам қолдира оладилар. Буюртма танланганидан кейин унинг тўловини ҳам мессенжер ичида Google Pay ёки бошқа қўллаб-қувватланадиган тўлов тизими орқали тўлашлари мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Telegram'нинг янги версиясида бизни нималар кутмоқда?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.