Telegram-канал муаллифлари террорчилар рўйхатига киритилди

  •   DiMaX
  •  873
  •  20.11.2020 12:26

Telegram-канал муаллифлари террорчилар рўйхатига киритилди

Эсингизда бўлса керак, Беларусь ҳукумати NEXTA номли Telegram-канал муаллифларига нисбатан қидирув эълон қилган эди. Энди эса улар террорчилар рўйхатига киритилди, деб ёзмоқда Sof.uz.

ЎҚИНГ: Telegram-каналда қизларнинг телефон рақами ва порнографик материаллар тарқатган шахс жазоланди

Таъкидланишича, КГБ рўйхатига киритилган 726 кишидан фақат Путило ва Протасевич Беларусь фуқаролари ҳисобланади. Рўйхатда қайд қилинган қолган кишилар Сурия, Ироқ, Афғонистон фуқароларидир.

Nexta муаллифлари Беларусь Жиноят кодексининг «Оммавий тартибсизликлар» моддаси бўйича айбланмоқда.

Аввалроқ Путило ва Протасевич халқаро кидирувга берилганди. Таъкидланишича, ҳозирда улар Польшада қолмоқдалар. Беларусь ҳукумати қўшни давлатни уларни топширишга чақирмоқда.

Беларусь тергов қўмитаси Nexta муаллифларига нисбатан жиноий иш қўзғатган. Улар оммавий тартибсизликларни уюштириш ҳамда ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот вакилларига нисбатан «ижтимоий адоват қўзғатишга» қаратилган хатти-ҳаракатларни амалга оширишда айбланмоқда.

Nexta Telegram-канали Беларусда президент сайловларидан кейин бошланган оммавий норозиликларни фаол ёритиб келади. Минск суди интернет-нашр материалларини экстремистик деб топган.

Бундан аввалроқ Nexta Telegram канали муаллифлари Беларус давлати томонидан қидирувга берилгани хабар қилинган эди.

ЎҚИНГ: Интернетда кимларни излаш энг хавфли?