Telegram-каналда қизларнинг телефон рақами ва порнографик материаллар тарқатган шахс жазоланди

  •   DiMaX
  •  14457
  •  15.05.2020 14:17

Telegram-каналда қизларнинг телефон рақами ва порнографик материаллар тарқатган шахс жазоланди

Республикамизда оммалашган Telegram мессенжерида UZB KAYF GOLD номли канал очиб, порнографик мазмундаги материаллар ва қизларнинг телефон рақамларини тарқатган шахс жазоланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабарига аасосланиб Daryo нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Telegram ўз тарихидаги энг йирик зарбага учради ва $1,7 млрд.лик лойиҳасидан айрилди!

Хабарга кўра, 2020 йилнинг 23 март куни ички ишлар органларига Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида яшовчи фуқаро Д.С. ариза билан мурожаат қилиб, Telegram мессенжери орқали «Aqlli fayzik» профили ёрдамида хотин-қизларнинг телефон рақамлари, турли хил порнографик шаклдаги фото ва видеолавҳалар жойлаштирилган, инсон қадр-қимматини камситувчи уятсиз ва бузуқ ҳақоратли сўзлар ёзилган UZB KAYF GOLD номли Telegram-каналига кимдир телефон рақамини «Аsalhone 2» номи билан қўйиб, тарқатиб юборгани ва унинг шахсини аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ Тезкор қидирув ҳамкорлиги бошқармаси ҳамда Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида юқоридаги ноқонуний ҳаракатлар Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи Х.Ф. исмли фуқаро томонидан содир қилинганлиги аниқланган.

ЎҚИНГ: Қўл телефонида Ўзбекистонга порнографик материаллар олиб киришга уринган аёллар ушланди

Суриштирув давомида мазкур фуқаро ўзи фойдаланиб келаётган Мi 6 русумли телефонидан очилган Telegram мессенжеридаги «Aqlli fayzik» профили ёрдамида UZB KAYF GOLD каналини очиб, бир неча фуқароларни телефон рақамларини, турли хил порнографик шаклдаги фото ва видеолавҳаларни жойлаштириб келаётганлиги аниқланган. Фуқаро билан ўтказилган суҳбат давомида у ҳақиқатан ҳам аризачига тегишли бўлган телефон рақамини «Аsalhone 2» номи билан номлаб, инсон қадр-қимматини камситувчи уятсиз ва бузуқ ҳақоратли сўзлар ёзилган ҳолда Telegram’даги каналида тарқатганлиги аниқланган.

Текширув давомида мазкур фуқаро томонидан фойдаланиб келаётган телефон аппарати холислар иштирокида текширилганида UZB KAYF GOLD номли Telegram каналида бир неча фуқароларнинг телефон рақамлари, турли хил порнографик шаклдаги фото ва видеолавҳалар жойлаштирилганлиги аниқланиб, ушбу телефон аппарати қўшимча текшириш учун далилий ашё сифатида олинган.

20 апрель куни Андижон вилояти, Марҳамат тумани Маъмурий суди томонидан Х.Ф. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) ва 189-моддаси (Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, мазкур кодекснинг 34-моддаси (Бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиши)га асосан, ҳуқуқбузарга узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридаги жарима жазоси тайинланиб, унга тегишли бўлган Xiaomi Mi 6 телефон аппарати давлат фойдасига мусодара қилинган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон давлат идоралари сайтларида порнографик маълумотлар борлиги аниқланди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!