Telegram-каналдаги хабарни сайтда эълон қилишни ўрганамиз

  •   DiMaX
  •  308
  •  06.03.2018 17:01

Telegram-каналдаги хабарни сайтда эълон қилишни ўрганамиз

Оммабоп мессенжернинг ишлаб чиқувчилари яқинда унга битта янги функция қўшишган. Энди Telegram-каналдаги эълон қилинган бирор хабарга (постга) элтувчи кодли ҳавола яратиш ва уни сайтда эълон қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’даги маълумотларингиз қанчалик махфий?

Буни амалга ошириш учун қуйидаги йўриқномада кўрсатилганидек қиласиз:

1-қадам: Telegram Desktop орқали каналга кириб, ўз сайтингизда (ёки блогингизда) эълон қилишни режалаштирган постни топасиз.

2-қадам: Шу постнинг устига сичқончанинг ўнг тугмачаси билан чертасиз. Очилган менюдан «Пост ҳаволасидан нусха олиш» («Copy Post Link» ёки «Копировать ссылку на сообщение») бандини босасиз.

3-қадам: Нусхалаб олинган ҳаволани браузернинг манзил қаторига ташлайсиз ва «Enter»ни босасиз. Шу варақада Telegram-каналдаги хабар акс этади.

4-қадам: Саҳифанинг пастки чап бурчагида жойлашган, кулранг «EMBED» ёзувининг устига босасиз.

5-қадам: Пастида очилган ойначада код акс этиб, автоматик равишда белгиланиб туради. Ўшанинг тагидаги «COPY» ёзувини босасиз – коддан нусха олинади.

Энди уни ўз сайтингизга ёки блогингизга жойлашингиз мумкин. Бу худди Instagram, ВКонтакте, Twitter, Facebook ёки бошқа исталган ижтимоий тармоқдаги постнинг кодини жойлагандек осон.

ЎҚИНГ: Telegram’даги ёзишмани бутунлигича сақлаб олишни биласизми?

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.