Telegram канали нофаол обуначилардан қандай тозаланади?
Telegram каналини тозалаш учун даврий тарзда бир ойдан ортиқ кирмаган ҳамда фойдаланилмаётган аккаунтларни ўчириб туриш лозим.
Қоида бўйича, Telegram'даги канал муаллифи ўз каналида фақат 200 обуначини ёки барчасини юлдузча орқали қидирув майдонида сўров берган ҳолда кўра олади. Ҳар бир фойдаланувчининг ўнг томонида у қачон охирги марта тармоқда бўлганлигини кўрсатувчи сана ва вақт кўриниб туради.
ЎҚИНГ: Telegram’да спамдан «озод» бўлиш сири
Канални тозалашингиз мумкин:
Обуначиларни излашда юлдузча билан сўров берасиз ва Telegram'га бир ойдан кўпроқ кирмаганларни (улар катта эҳтимол билан қайтиб киришмайди) ва фойдаланилмаётган аккаунтларни ўчириб ташлайсиз.
Бунинг учун сизга махсус ишлаб чиқарилган @crosser_bot боти ёрдам беради. Бот ҳақда эса "IT-specialist" канали ёзмоқда.
Манбада келтирилишича, ботдан қуйидагича фойдаланилади:
- ушбу ботни ўз каналингиз админлари сафига қўшасиз, унга «админларни қўшиш» ҳуқуқини берасиз;
- ботнинг ўзида «аудитория» функциясини танлайсиз;
- унга ўз каналингиз ҳаволасини юборасиз;
- ҳисоботни оласиз;
- ҳисоботда кўрсатилган ўчган ёки нофаол аккаунтларни танлаган ҳолда, барчасини ёки бир қисмини ўчирасиз.
Буна “қурбон” бўладиган аккаунтлар, асосан, бир ойдан ортиқ каналга кирмаган обуначилар бўлади.
Обуначилар сонининг камайиши сизни ҳар қанча ташвишга солмасин, каналнинг қатнашчиларини онда-сонда шундай тозалаб туриш мақсадга мувофиқдир.
Келинг, бу нима учун кераклигини келтириб ўтамиз:
Биринчидан, бу фақат рақамлардир, агар одамлар Telegram’дан фойдаланмаётган ва унга анчадан буён кирмаётган бўлса, улар шунчаки статистикани бузишади ва улардан фойда бўлмайди;
Иккинчидан, реклама учун белгиланган нархга бу таъсир кўрсатмайди (рус сегментида кўпроқ учрайдиган ҳолат), чунки одамлар обуначиларнинг сонига эмас, балки постлардаги кузатишлар сони ва аудиториянинг қанчалик жалб этилганлигини кузатишади (ҳар доим ҳам эмас, ўзбек сегментида кўпчилик рекламага буюртма беришда авваламбор канал обуначилари сонига қарайди ва кўп ҳолатларда шунга алданади);
Учинчидан, сиз маҳсулотингизни реклама қилиш орқали, у қанчалик зўр бўлмасин, керакли натижага эриша олмайсиз. Бунда канал аудиторияси шунчаки рақамлар ҳисобланади ва улар сизга ҳеч нарса бермайди!
Сиз учун нима муҳим? Кўп обуначиларга эга бўлиш, лекин уларнинг кам жалб этилганлигими ёки кам бўлса ҳам эътиборли, постларингизни интиқлик билан кутадиганларими?
Ҳамма ўзи учун ўзи қарор чиқаради. Яхши канал вақт ўтиши билан барибир ўсиб кетади.
Кўриб турганингиздек, канални тозалаб туриш муҳим! Бу яхши канал ривожланиб боришининг зарурий шартидир. Камайган аудиториянинг ўрнини эса ҳар доим янги аудитория ҳисобига тўлдириш мумкин.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, ботни икки каналга админ қилиб, шу икки канални солиштириш имконияти мавжуд. Шунда каналда жами неча киши бир вақтнинг ўзида аъзо бўлганлигини аниқлай оласиз. Масалан, Азамат Баҳодиров (кимнингдир исми ва фамилиясига мос келиб қолса, олдиндан узр сўраймиз) ҳар икки каналда обуна бўлган бўлса, қидирув натижасида бир инсон деб чиқиб келади. Буни ҳар икки каналда админ бўлган тақдирингиздагина текшира оласиз.