Telegram криптовалютаси ҳақида илк расмий хабар: криптоҳамёнларни ҳозирлаб туринг!

  •   DiMaX
  •  1069
  •  04.10.2019 10:35

Telegram криптовалютаси ҳақида илк расмий хабар: криптоҳамёнларни ҳозирлаб туринг!

Telegram мессенжерининг блокчейн-тизими – TON ҳақидаги илк маълумотлар 2018 йилнинг бошида пайдо бўлган эди. Ўшанда Telegram ушбу лойиҳа учун бир неча ҳафта ичида инвесторлардан 1.7 миллиард доллар сармоя йиға олганди.

ЎҚИНГ: Telegram криптовалютаси: чиқиш кунигача аниқ бўлди!

Унинг асосчилари – ака-ука Николай ва Павел Дуровлар жорий йилнинг 2 октябрь куни кечқурун улар инвесторларга расмий хат йўллашди. Унда TON дастурчилари мазкур соҳадаги ишлар режа бўйича кетаётганини, тақдимот ўша белгиланган муддатда амалга оширилишини илк бора расман эълон қилишди. Буни ҳам тушунса бўлади: агарда улар релизни кечиктиришса, инвесторларга нақ 1,7 миллиард доллар маблағни қайтариб беришларига тўғри келади, ахир!

Шунингдек, инвесторларга йўлланган мактубда улар ўз криптовалютасини қандай олишлари мумкинлиги ҳам кўрсатилган. Бунинг учун улар 16 октябрдан кечиктирмасдан махсус криптоҳамён очишлари даркор.

Афсуски, расман ишга туширилгач, Telegram криптовалютаси қанчага баҳоланиши ҳақида ушбу мактубда маълумот берилмаган. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, бошланишига битта Gram нархи 2,5-3 доллар бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram ҳақида 13 қизиқ саволга аниқ жавоб!