Telegram мессенжерининг Android-иловасида яширин фойдали функция топилди

  •   DiMaX
  •  6668
  •  04.07.2020 12:01

Telegram мессенжерининг Android-иловасида яширин фойдали функция топилди

Юртимизда жуда оммалашган Telegram иловасида видеоқўнғироқ ишлай бошлагани ва уни қандай ишга тушириш ҳақида ёзгандик. Қуйида эса унинг «яшил роботчали» қурилмаларга мўлжалланган клиентидаги битта яширин опция ҳақида сўз юритамиз.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси «кўпга тушди»: АҚШ ҳукуматига $18,5 миллион, инвесторларга эса нақ $1,244 млрд. тўлаши керак!

Android-смартфонлар эгалари шундай вазиятга дуч келган бўлишса керак: Telegram’да матн тера бошлашингиз билан, унга файл бириктирувчи «скрепка» белгичаси йўқолиб қолади. Бу эса ноқулайлик туғдиради – айримлар бу белгича яна кўриниши учун ёзганини ўчиради. Тажрибалироқлар эса олдин юбориладиган файлни бириктириб, кейин матнни теришади ва бирга юборишади.

Энди эса матн тергандан сўнг ҳам ўша «скрепка»нинг вазифасини бажара олувчи функция топилди. Шунчаки, матнни териб бўлгач ёки орасида, экраннинг юқори ўнг бурчагидаги «учнуқта»ни босасиз. Бунда файл бириктириш функцияси пастдан очилади.

Ушбу меню фақат матн майдончасида бирор белги терилганидан кейингина пайдо бўлади. Оддий режимда эса «учнуқта» белгичаси чатнинг одатий опцияларини таклиф этади.

Ўзингиз синаб кўринг ва бу фойдали усулдан яқинларингизни ҳам бохабар қилиш учун ушбу йўриқномани улашинг!

ЎҚИНГ: ТОП-7: Telegram’нинг сиз билмаган сирлари

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!