Telegram муассиси Павел Дуров қандай қилиб Россиянинг энг бой одамига айланди?

  •   DiMaX
  •  1269
  •  16.01.2021 12:09

Telegram муассиси Павел Дуров қандай қилиб Россиянинг энг бой одамига айланди?

Павел Дуровга яқинда Telegram мессенжернинг 5-10 фоизи учун 30 миллиард доллар таклиф қилинган. Бундан келиб чиқилса, у Россиянинг энг бой одами ҳисобланади. Бу ҳақда иккита манбага таяниб The Bell нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси Шавкат Мирзиёевни эслаб ўтди

Дуров бу кўрсаткич билан Forbes талқини бўйича ҳозирда Россиянинг энг одами бўлган Владимир Потанинни анча ортда қолдиради. «Норникел» эгасининг бойлиги ҳозирда 19,7 млрд долларга баҳоланмоқда.

Бироқ Дуров бундай «мўмай» таклифга қарамай, мессенжердаги улушини сотишдан бош тортган. Сармоячилар Telegram’ни Россиянинг энг бой компанияларидан бири сифатида баҳолашмоқда. Жумладан, у «Яндекс» (бозор қиймати 22 млрд доллар), Россиянинг энг йирик олтин қазиб олувчиси «Полюс» (27,3 млрд доллар) ва «Сургутнефтегаз» (21,9 млрд доллар) кабилардан қимматроқ туради. Ваҳоланки, 2017 йилда мессенжер 3-5 млрд долларга баҳоланган.

Нашрнинг таъкидлашича, Дуров Telegram’ни «ВКонтакте»ни ва 2 минг биткоинни сотишдан олган маблағлари ҳисобига молиялаштиради.

Дуров аввалроқ Telegram фойдаланувчилари сони 3 кун ичида 25 млнга кўпайиб, жами 500 млндан ошганини маълум қилганди. Мессенжер АҚШ президенти Дональд Трампнинг Twitter’даги саҳифаси блокланиб, унинг тарафдорлари қўллаган Parler ижтимоий тармоғи App Store ва Google Play’дан ўчириб ташлангандан кейин оммалаша бошлаган.

ЎҚИНГ: Shazam шарт эмас: мусиқаларни энди Telegram орқали таниб олиш мумкин!