Telegram’ни тинч қўйишмаяпти: Дуров ноилож компанияни ёпди!

  •   DiMaX
  •  3503
  •  03.04.2019 12:08

Telegram’ни тинч қўйишмаяпти: Дуров ноилож компанияни ёпди!

Жорий йилнинг 2 апрелида Буюк Британиянинг юридик шахслар реестридан Telegram Messenger LLP компанияси ўчирилди. Айни шу компания Роскомнадзор томонидан Telegram мессенжерининг эгаси сифатида қайд этилган эди.

ЎҚИНГ: Дуров барибир Telegram Messenger LLP’ни ёпишга мажбур бўлди!

Россия Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳаси назорати бўйича федерал хизмати – Роскомнадзор мазкур компанияни ахборот тарқатувчи ташкилот сифатида рўйхатга олган эди. Ундан мамлакат ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларига фойдаланувчиларнинг мулоқотлари шифрлаш калитларини топширишни талаб этган, аммо Telegram Messenger LLP бунинг имкони йўқлигини таъкидлагани боис, Роскомнадзор ушбу мессенжерни блоклашга уриниб келаётир.

Шундай қилиб, юқорида номи келтирилган компания расман ёпилди, аммо Telegram мессенжери бошқа – Telegram Systems LLP номига ўтказилди. Унинг контакт ва рўйхатдан ўтиш маълумотлари Роскомнадзорда йўқ, шунингдек, ушбу компания унинг рўйхатида «маълумот тарқатувчи ташкилот» тарзида қайд этилмаган ҳам.

ЎҚИНГ: Telegram’да ақидапарастлик ғояларини тарқатган новвойга ҳукм ўқилиб, телефони ҳам мусодара этилди

Табиий савол туғилади: бошқа юридик шахс номига ўтказилганидан сўнг, Telegram’нинг ҳоли нима кечади? Роскомнадзор энди уни тинч қўядими ё йўқми? Бу саволларга жавобан Роскомнадзор матбуот котиби Вадим Ампелонский шундай деган:

«Тасаввур қилингки, сиз бизнес юритяпсиз, кредит олгансиз ва уни қайтармаяпсиз. Кредиторлар эса уни қайтаришингизни талаб этишяпти. Сиз бу муаммони ечиш учун, юридик шахс – компаниянгизни йўқ қиласиз. Хўш? Бўлдими? Энди сизнинг ҳеч кимдан қарзингиз йўқми?»

Ишқилиб, шунақа гаплар – Telegram устидаги можаролар ҳали-бери тугамайдиган кўринади. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиб бориш учун бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Барча тизимлардаги Telegram дастурлари янгиланди! Улардаги янги имкониятлар билан танишинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!