Telegram нимаси!? Керак бўлса, Google ҳам Роскомнадзорга жарима тўлаяпти!

  •   DiMaX
  •  899
  •  25.12.2018 15:40

Telegram нимаси!? Керак бўлса, Google ҳам Роскомнадзорга жарима тўлаяпти!

Россия Федерациясининг Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳаси назорати бўйича федерал хизмати – Роскомнадзор жорий йилнинг 11 декабрида Google компаниясига 500 минг рубль миқдорида жарима солган эди. Сабаби – у мазкур мамлакатнинг «Маълумотлар, ахборот технологиялари ва ахборотлар муҳофазаси тўғрисида»ги қонунини бузган.

ЎҚИНГ: Google инсоният тарихидаги энг йирик жаримага тортилди

Google компанияси Роскомнадзор томонидан белгиланган ушбу жаримани тўлаб бермоқчи ва унинг устидан шикояти йўқ. Бу хусусда қидирув гигантининг матбуот хизмати хабар берган.

Қонунга кўра, қидирув сервислари Россияда тақиқланган сайтларни ушбу мамлакат ҳудудидаги фойдаланувчилар учун излаш натижаларида кўрсатмасликлари керак. Google эса бунга амал қилмаганлиги учун жаримага тортилган.

Роскомнадзор таъкидлашича, Google’га нисбатан энг кам миқдордаги жарима белгиланган. Бу қонунни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик сифатида 500 мингдан 700 минг рублгача жарима тайинланиши мумкин.

Ташкилот жаримани белгилагач, агарда Google қидирув натижаларини фильтрлаш ҳақидаги талабга нисбатан эътиборсизлик қилса, мазкур тизимни Россияда блоклашга тайёр эканлигини эълон қилган.

ЎҚИНГ: Россияда Telegram бутунлай блокланиши мумкин! Бунинг учун Роскомнадзор 20 млрд. ажратмоқчи

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!